close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркияда Исроил товарларига бойкот

Туркия халқи сионистларнинг Ғазо секторидаги сўнгги тажовузкор ҳаракатлари туфайли сионистик режим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бойкот қилди.

Туркия халқи сионистларнинг Ғазо секторидаги сўнгги тажовузкор ҳаракатлари туфайли сионистик режим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бойкот қилди.
Ёш Журналистлар Клуби маълумотларига кўра, Ғазода уруш бошланиши ва сионистик режимнинг бу минтақага ҳужуми билан турк халқи Фаластин қаршиликлари ва Ғазо халқини қўллаб-қувватлаб, ўз-ўзидан Исроил молларини бойкот қилишга киришди.
Туркия фуқаролари сионистик режим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга “Бу маҳсулот Фаластин қони билан ишлаб чиқарилган” деган ёрлиқларни ёпиштиришди.
2023-йил 7-октабр, шанба кунидан бошлаб Фаластин қаршилик кучлари сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги позицияларига қарши Ғазо секторидан (Фаластин жануби) “Ал-Ақсога ҳужум” номли мураккаб ва ноёб операцияни бошлади. Сўнгги кунларда исроилликлар энг кучли портлашларидан бирида Ғазо фуқароларини нишонга олди.
Исроилдаги сионистик режимнинг тинч аҳолига уюштирган ҳужумлари бутун дунё мусулмонларини, жумладан Туркия халқини ғазаблантирди. Мусулмонлар сионистик режим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишдан бош тортадилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase