Индонезиядаги диний етакчилар криптовалютани тўлов воситаси сифатида ишлатишни тўхтатишга чақиришди, чунки у Қуръонда гуноҳ таърифига тўғри келади, деб ёзади Bloomberg.
Маънавият ташкилотининг фатволар бўйича комиссияси раиси Асрорун Ниам Шолеҳ тушунтирганидек, криптовалютадан фойдаланиш ноаниқлик, азарт ва зарар билан боғлиқ.
Шу билан бирга, MUI шариат тамойилларига мос келадиган, яъни таъминотга эга ва «яққол устунликларга эга» бўлган криптовалюталар билан савдо қилишга рухсат беради.
MUI мамлакат ҳукумати таркибига кирмайди, шу сабабли осиёлик диний етакчилар фармони мажбурий юридик кучга эга эмас, лекин кўплаб мусулмонларнинг инвестицион қарорларига таъсир этиши мумкин. Кенгаш олий диний орган бўлиб, дунёдаги энг катта мусулмонлар жамоаси жойлашган Индонезияда шариат қоидаларига риоя қилиш учун масъулдир.
Мусулмонлар учун токенлардан фойдаланишни тақиқлаш Индонезиядаги операцияларни тўлиқ тўхтатишга олиб келиши даргумон, бироқ бу энг кўп мусулмон аҳолиси бўлган мамлакат резидентларининг бундай активларига сармоя киритиш истагига таъсир қилиши мумкин.
Энг йирик мусулмон мамлакатида криптовалюта ҳаром деб эълон қилинди
Индонезия уламолар кенгаши (MUI) криптовалютани ҳаром, деб эълон килди, Бу ҳақда Zakon.kz хабар тарқатди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар