close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Форс кўрфази бойлик даври тугади: Саудия Арабистони харажатларни оптималлаштириш учун қуролланиш пойгасидан чиқиб кетадими?

Саудия Арабистони нефт бозорининг қулаши ва коронавирус пандемияси сабаб бўлган глобал иқтисодий нотинчлик туфайли мисли кўрилмаган бюджет инқирозига дуч келмоқда. Мутахассислар, Форс кўрфази шунчалик бой бўлган давр тугашини тахмин қилишмоқда. Бироқ, катта йўқотишларга қарамай, ар-Риёд АҚШга юзлаб миллион доллар инвестиция киритмоқда.

Халқаро валюта жамғармасининг башоратларига кўра, Форс кўрфази мамлакатларининг нефт даромадлари 2034 йилга бориб тугаши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз бу жараённи тезлаштирди.
Ғарб ҳисоботлари Форс кўрфази давлатлари, айниқса, мутахассислар нефт нархининг пасайиши сабабли бюджет тақчиллиги ортиб бораётган шароитларда ҳарбий операциялар ҳажмини камайтиришни бошлайдиган Саудия Арабистони харажатларни оқилона сарфлаш бўйича қатъий чоралар кўриши зарурлигини кўрсатмоқда.

Ҳарбий харажатлар

18 май куни Британиянинг The Guardian газетасида чоп этилган ҳисоботга кўра, Саудия Арабистонида қурол этказиб бериш бўйича янги шартномалардан воз кечиш ва молиявий инқироз натижасида аллақачон режалаштирилган операцияларни кечиктириш керак бўлиши мумкин.
Газета мухбирлари Стефани Кирхгеснер (Вашингтон) ва Дэн Саббах (Лондон) янги қурол савдосининг кутилаётган кечиктирилиши қироллик учун узоқ муддатли сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Саудия Арабистони нефть бозорининг қулаши ва коронавирус пандемияси сабаб бўлган глобал иқтисодий нотинчлик туфайли мисли кўрилмаган бюджет инқирозига дуч келмоқда. Маълумки, сўнгги беш йил ичида Саудия захиралари 750 дан 500 миллиард долларгача пасайди.
Саудия Арабистони молия вазири Муҳаммад ал-Жадаан 11 май куни қироллик жорий даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун 220 миллиард риял (58,6 миллиард доллар) кераклигини айтди.
"Мен бу даврнинг охири эканидан шубҳаланмайман... Форс кўрфази шу қадар бой бўлган даврнинг охири", - дейди ушбу бўлимда 30 йил ишлаган Марказий разведка бошқармаси эксперти, Вашингтондаги Брукинг институтидан Брюс Ридлл.
Ўтган йили Саудия Арабистони қурол ишлаб чиқаришга 62 миллиард доллар сарфлади ва бу дунёда бешинчи энг йирик қурол-аслаҳа импортчиси бўлди.
Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан паст бўлишига қарамай, у мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 8 фоизини ташкил этади. Бу эса шуни англатадики, қироллик АҚШдан кўра кўпроқ қурол-аслаҳа сарфлади. Стокгольм Дунё муаммоларини тадқиқ этиш Институти томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, америкаликлар томонидан сотиб олинган қурол миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3,4 фоизини ташкил этган, Хитой қурол-яроғга 1,9 фоиз, Россия 3,9 фоиз, Ҳиндистон эса 2,4 фоиз ЯИМ сарфлайди.
The Guardian хабарига кўра, ўнлаб йиллар давомида катта харажатлар Саудия Арабистонининг сиёсий таъсирини кучайтиришга қаратилган эди.
Коррупция ва халқаро қурол савдоси бўйича эксперт Эндрю Файнштейн Британия газетасига берган интервьюсида қурол сотиб олишнинг оқибатларидан бири бу мамлакатнинг ўзаро муносабатларни сотиб олишидир, деб айтди.
Мавжуд инқироз шароитида, Риддл ва бошқалар фикрига кўра, Саудия ҳукумати ҳарбий харажатларни қисқартиришдан бошқа чораси йўқ. Мутахассиснинг фикрига кўра, Саудия Арабистони бюджет балансини сақлаб туриши учун нефт нархи бир баррел учун 85 долларни ташкил қилиши керак.
Қурол-яроғ савдосига қарши кураш бўйича фаол Эндрю Смитнинг таъкидлашича, қироллик амалдорлари қисқа вақт ичида ҳарбий самолётларнинг янги гуруҳини сотиб олиш каби баъзи йирик битимларни қолдириши мумкин. Буюк Британия узоқ вақтдан бери ушбу битимни муҳокама қилмоқда.
АҚШнинг Ямандаги собиқ элчиси Джералд Файрештейннинг сўзларига кўра, саудияликлар янги қурол-яроғ шартномаларини кейинга қолдирадилар ёки бекор қиладилар, аммо уларнинг қуролли кучларининг тезкор тайёргарлигини таъминлаш учун техник хизмат кўрсатиш шартномаларини сақлаб туришлари мумкин.
"Аввалроқ Саудия Арабистони қурол учун тўловлар жадвалини қайта кўриб чиқишга ва тўловларни узоқроқ муддатга кечиктиришга ҳаракат қилган", дея қўшимча қилди америкалик дипломат.
У шундай деб тушунтирди: "Муҳаммад ибн Салмон Оқ уйга ташриф буюрганида, у президент Доналд Трамп билан Саудия Арабистонининг 100 миллиард долларлик қурол-яроғини сотиш бўйича битим тузган. Ушбу битимларнинг аксарияти амалга оширилмади ва улар имзоланмаган. Бу шунчаки сўзлар эди ”.

Агар Джо Байден ғалаба қозонса

Ноябрь ойида АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Джо Байден ғалаба қозониши мумкин, чунки Трампнинг таъсири пандемия атрофидаги инқироз туфайли камаяди.
Байден АҚШ қуролларини Саудия Арабистонига сотишни чеклашини айтди.
Шу сабабли, Трамп маъмурияти қошидаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Форс кўрфази ишлари бўйича собиқ директори Кристина Фонтенроузнинг фикрига кўра, эҳтимол саудияликлар Америка сайловлари натижаларини кутишни хоҳлашлари мумкин. Агар Байден ғалаба қозонса, демократлар битимлар сонини камайтиради ва шунда қироллик бу қарорни истамасдан қабул қилишини кўрсатиши мумкин.
"Бу уларга сиёсий оқибатларнинг олдини олиш ва хусусий секторга таъсирининг бир қисмини сақлаб қолиш имконини беради", деди эксперт.
Бироқ, барча таҳлилчилар саудияликлар кўплаб хавфсизлик муаммолари туфайли ҳарбий харажатларни қисқартиришни режалаштирган деган фикрга рози эмаслар.
Бейкер жамоат сиёсати институти ходими Кристиан Олриксеннинг сўзларига кўра, саудияликлар ҳозирги иқтисодий босимга қарамай мудофаа харажатларини икки баравар оширишга ҳаракат қилишлари мумкин, чунки улар АҚШ Саудия Арабистони хавфсизлигини ҳали ҳам кафолатлаётганига шубҳа қилишади.
Шу билан бирга, АҚШ оммавий ахборот воситалари Давлат департаменти инспектори Стивен Линик Саудия Арабистони ва БААнинг 8 миллиард долларлик қурол савдосидаги иштироки ҳолатларини текширишни бошлаганини хабар қилди. Бироқ, Трамп текширувни якунлаш босқичида бўлса ҳам, терговни тугатмасдан олдин ишдан бўшатишга қарор қилди.

Янги инвестициялар

Ўтган ҳафта Саудия Арабистони суверен фонди АҚШнинг 24 компанияси акцияларига инвестицияларни кўпайтирди, уларнинг ҳажми 9,8 миллиард долларга этди. Ушбу инвестицияларнинг 713,7 миллион доллари Boeing акцияларига, яна 522 миллиони Citigroup-га, худди шу миқдор Facebook, 495,8 миллиони Disney ва 487,6 миллиони Bank of America га инвестиция килинган.
Бундан ташқари, суверен фонд Marriott Group компаниясининг 514 миллион долларлик акцияларини, шунингдек, BP акцияларининг 827,7 миллион долларини сотиб олди.
Коронавирус пандемияси натижасида чўзилган иқтисодий таназзул фонида таҳлилчилар ҳали ҳам ушбу инвестициялар қачон фойда келтиришини билишмайди.
Шу йилнинг феврал ойида немис экспертлари Саудия Арабистони суверен жамғармасини сармояни қиролликнинг молиявий ресурсларини исроф қилиш деб аташди.

Манба: Raseef22, Ливан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase