close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

2,5 миллиард доллар – Фаластин иқтисодиётининг ҳар йиллик йўқотишлари

Исроилнинг Фаластин ҳудудларини эгаллаб олиши сўнгги 20 йил ичида Фаластин иқтисодиёти йилига 2,5 миллиард доллардан кўпроқ йўқотишларга олиб келади, дейилади душанба куни БМТ хабарида. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Ривожланиш бўйича Конференциясининг ҳисоботига кўра 2000 йилдан 2017 йилгача Фаластин ҳукуматига етказилган умумий молиявий зарар 47,7 миллиард долларни ташкил этади.

Бу рақамга Фаластиннинг молиявий даромадидан 28 миллиард доллар ва 6,6 миллиард доллар миқдоридаги фоизлар киради.
Ҳисоботда айтилишича, ушбу сумма Фаластин ҳукуматининг бюджетдаги 17,7 миллиард доллар миқдоридаги тақчиллигини камида икки марта қоплаш учун етарли бўларди.
Маърузада шунингдек, агар Фаластиннинг қашшоқ иқтисодиётига 47 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилса, бу 18 йил ичида қўшимча икки миллион иш жойи ёки йилига 110 минг иш ўрни яратишига олиб келиши таъкидланади.
Маъруза Фаластин ҳукумати жойлашган Ғарбий Соҳилда жойлашган Рамаллоҳ шаҳридаги Фаластин Иқтисодий Сиёсати Тадқиқот Институтида тақдим этилди.
Маъруза устида ишлаган институтнинг катта илмий ходими Мисф Жамилнинг сўзларига кўра, улар фақат тўғридан-тўғри молиявий таъсирни ўрганишди.
Унинг сўзларига кўра, ҳақиқий рақам анча катта бўлиши эҳтимоли юқори.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase