Исроил шекелининг курси сўнгги 8 йилдаги энг паст даражага тушди (2015 йилдан бери).
Исроил валюта курси 7 октябрдан кейин 7-8 фоизга тушиб кетди.
Исроилда бозор конъюнктурасининг умумий пасайиши, турли ҳисоб-китобларга кўра, бу чоракда тахминан 11% ни ташкил қилади. Шунга кўра, бу солиқларни йиғиш ва "давлат" бюджетини тўлдиришга таъсир қилади.
2023 йил март ҳолатига кўра, Исроил аҳолиси тахминан 9,73 млн кишини ташкил этган. Яҳудийлар кўпчиликни ташкил қилади - 73,5% (тахминан 7,145 млн). Яҳудийликдан ташқари турли динларни қамраб олган араб жамоаси 21% (тахминан 2,048 млн.) ни ташкил қилади. Яна 5,5% (тахминан 534 000) "бошқалар" деб таснифланган.
7 млн яҳудийнинг тахминан ярми - 3,5 миллиони эркаклардир. Тинчлик даврида Исроил армиясидаги аёлларнинг улуши тахминан 35% ни ташкил қилади.
400 мингга яқин сионистик армияга захирадан чақирилганнинг асосий қисми эркаклардир; аёллар камроқ чақирилган (резервчиларнинг чақируви асосан жанговар қисмларга кетган) - айтайлик, 20%. Яъни, 320 мингга яқин эркак чақирилди.
3,5 млн эркак аҳолисининг 15 фоизи диндор. Яна 2,975 млн. киши қолади. Ярми – болалар ва пенсионерлар. Оддий вақтларда ишлайдиган бир ярим млн эркак қолади. Улардан 300 мингга яқини ҳарбий хизматга чақирилган – катта ёшдаги эркак аҳолисининг 20 фоизи. Бу ҳарбий хизматга чақирувнинг жуда юқори даражаси ва иқтисодиёт учун катта йўқотишдир.
Исроил шимолидан ўн минглаб "Сион болалари" эвакуация қилинди. Улар меҳмонхоналарда яшайдилар, ишламайдилар, уларга пул керак. Меҳмонхона эгалари компенсацияга муҳтож.
Исроил жанубидан ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди (Сдерот аҳолиси 30 минг киши). Улар меҳмонхоналарда яшайдилар, ишламайдилар, уларга пул керак. Меҳмонхона егалари компенсацияга муҳтож.
Исроил армияси жанг қилмоқда. Шахсий таркиб сонининг кўпайиши озиқ-овқат, нақд пул ва бошқаларга муҳтожлик юзага келтиради. Армияга ёқилғи, ўқ-дорилар, ракеталар ва снарядлар керак. Бу харажатларнинг барчаси "давлат" бюджетида кўзда тутилмаган, ҳозирги сиёсий вазиятда уларни қайта кўриб чиқиш жуда қийин.
Уруш туфайли қишлоқ хўжалиги ва қурилишдан ишчи кучининг катта оқими содир бўлди - қишлоқ хўжалигида қулдай шароитларда ишлаган тайлар кетишди, янги ишчилар топилмади. Уруш туфайли Фаластин араблари энди Исроил қишлоқ хўжалиги ва қурилишида ишламайди.
АҚШ нинг ҳарбий ва молиявий ёрдами чексиз эмас. Эски маблағлар тез орада тугаши мумкин ва АҚШ даги ички инқироз туфайли янгилари бўлмаслиги мумкин. Исроилда ташқи бозорларга жойлаштирилган "давлат" кредитларидан ташқари бошқа ташқи молиялаштириш манбалари йўқ.
Исроилнинг ҳарбий амалиётларини давом эттириши ва Ливанга қарши эҳтимолий тажовуздан кейин уларнинг Сион шимолида кенгайиши Исроил иқтисодиёти ва давлат молияси учун даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Исроил узоқ вақт давомида (2006 йилда Ливанга бостириб кирилганидан бери) узоқ муддатли ҳарбий операцияларни ўтказмади, "давлат" ва яҳудий конгломерати иқтисодиётдаги узоқ муддатли таназзулга ва кучли ташқи ёрдам бўлмаганда "Исроил" "давлат" молиясининг жиддий бюджет инқирозига тайёр бўлмаслиги мумкин.
Айнан мана шу мулоҳазалар сионистик сиёсий раҳбарият Исроил жанубида ҳам, шимолида ҳам ҳарбий амалиётларни давом еттириш ёки ҳатто кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилганда таъсир қилиши мумкин.
Айнан шу мулоҳазалар сунъий сионистик "давлат" мухолифларини "иссиқ" ва ўта шиддатли ҳарбий операцияларни ўтказишнинг энг секин схемасига, аслида "давлат" томонидан "тугаб битиш" урушига олиб келиши мумкин. "Исроил" ютқазиши мумкин - худди аввалги Мисрни йўқотганидек. Исроил ўзининг қисқа тарихида бир неча қисқа урушларда ғалаба қозонди, лекин узоқ муддатли урушларда доимо мағлуб бўлди ва бу Исроил мухолифларининг Ғазо секторига қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга мажбурлаш стратегияси учун намуна бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Исроилга қарши ҳақиқатда жанг қилаётган баъзи давлатлар, масалан, Яман, Исроил "давлати" дан етарлича узоқда жойлашганки, улар устидан ҳарбий ғалаба қозониш техник жиҳатдан имконсиздир.
Шунинг учун ҳозирги Исроил истеблишменти учун ягона тўғри қарор Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва у ердан барча Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўлади.
Исроил ва унинг молиявий аҳволи ҳақида
Исроил шекелининг курси сўнгги 8 йилдаги энг паст даражага тушди (2015 йилдан бери).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши