close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
11.09.2020 07:40

Душанба куни Туркия суди 2017 йилда Истанбул тунгги клубида 39 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқаросини 40 карра умрбод қамоқ ва 1368 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Истанбулнинг 27-сонли жиноят суди Абдулқодир Машариповни Туркия Конституциясини бузганликда ва 39 кишини, жумладан, полиция ходимини қасддан ўлдирганликда айблади.

22.02.2020 09:39

Баҳрайн суди ўтган ой АҚШ президенти Доналд Трампнинг Фаластин "тинчлик режаси"га қарши намойиши пайтида Исроил байроғини ёққани учун бир кишини уч йилга озодликдан маҳрум қилди. "Ёнаётган байроқлар транспорт ва аҳоли саломатлигига хавф туғдиради", - дейилади Баҳрайн суди қарорида.

30.01.2020 12:46

Тожикистонда 113 киши «Биродар-мусулмонлар» ташкилотига алоқадорликда шубҳа билан ҳибсга олинди. Бу ҳақида 28 январь куни журналистлар билан учрашувда бош прокурор Юсуф Рахмон маълум қилди, дея хабар беради «Авеста». Рахмоннинг таъкидлашича, қўлга олинганлар орасида турли касб вакиллари бор.

27.12.2019 21:11

Америка суди бу йил ёзда Аёва штати Эймс шаҳридаги камалак рангли ЛГБТ байроғини черковдан ўғирлаган ва уни стрип-клуб яқинида ёқиб юборган кишини 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. 30 ёшли Адольфо Мартинес журналистлар олдида гейларга нисбатан нафрат туфайли байроқни ўғирлаганини тан олди.

14.12.2019 00:53

Санкт-Петербургда 2017 йилнинг апрелида бўлиб ўтган Питер метросидаги теракт ҳақидаги иш бўйича айбланувчиларга ҳукм ўқилди. Суд тергов томонидан терактнинг тўртта асосий ташкилотчиларидан бири деб топилган Аброр Азимовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

11.11.2019 12:09

Грециянинг Ғарбий Фракия минтақасида сайланган мусулмонлар диний етакчиси “ваколатларни тортиб олганлик” учун 80 кун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Иброҳим Шариф - Грециянинг Ғарбий Фракия минтақасидаги учта энг йирик шаҳарларидан бири бўлган, 150 мингга яқин мусулмон-турк озчиликни ташкил қиладиган Комотини шаҳрининг сайланган муфтийси ҳисобланади.

22.09.2019 14:34

Эроннинг Confess металл-гуруҳ қатнашчилари исломни таҳқирлайдиган қўшиқ учун 14,5 қамоқ жазоси ва 74 марта қамчи билан зарба беришга ҳукм қилинди. Бу ҳақида Loudwire журнали хабар қилади. Мусиқачилар нафақат динни таҳқирлашда, балки амалдаги режимга ва мамлакат президентига қарши норозиликларда ҳам айбланмоқда.

21.09.2019 21:20

Қоҳира жиноий ишлар бўйича суди «Мусулмон-биродарлар» ташкилотининг 11 нафар юқори мансабдор шахсларини, жумладан, олий бош раҳбар Муҳаммад Бадеийни ХАМАС фойдасига айғоқчилик қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Кудс Пресс. Ҳукм 11 сентябрда чиқарилди.

19.09.2019 15:45

БААда хизмат мажбуриятларини ижро этишда одоб-ахлоқ нуқтаи назаридан ўзини ножўя тутган чегарачиларга жиддий ҳукм чиқарилди. БААнинг беш нафар чегара хизмати ходими бир неча маротаба чегарада ҳужжатларни текшираётганда аёлларга «қичиқ» қилгани кузатилган, улар ахлоқсизлик бўйича шов-шувли суд жараёнига жалб қилинган, деб хабар бермоқда IslamNews сайти The National га ҳавола қилган ҳолда.

16.09.2019 07:06

«Мусулмон Биродарлар» ташкилоти етакчиси Хайрат ал-Шатернинг қизи Ойиша ал-Шатер очлик эълон қилиши оқибатида саломатлиги ёмонлашгач, қамоқ касалхонасига ўтказилди. Қоҳирадан шимолда жойлашган ал-Канатер қамоқхонасида ушлаб турилган Шатер қамоқхоналарда инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши норозилик сифатида 18 августда бошланган кенг кўламли очлик эълон қилишга қўшилганди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase