Мусулмон аёл халқаро хайрия ташкилоти директори этиб тайинланди
Мусулмон аёл йирик халқаро хайрия ташкилоти - Penny Appeal директори этиб тайинланди.
Масжид фотосурати Discovery халқаро конкурсида ғолиб бўлди
Июнь ойида Адигейлик фотограф Дмитрий Воиновнинг олган сурати халқаро фототанловда бош совринни қўлга киритди. Discovery танлови июнь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтди, энг яхши асарлар онлайн кўргазмада намойиш этилади, деди Адигей фотографлар уюшмаси раиси Аркадий Кирнос Юга.ру порталига.
Халқаро ҳамжамият Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зўравонликларни қораламоқда
Нью-Делида мусулмонларнинг уйлари ва ибодатхоналарига ҳужум қилган ҳинд зўрвонларининг давом этаётган бебошликлари оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, бу мусулмонлар дунёси ва АҚШ томонидан қораланмоқда. Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған пайшанба куни Ҳиндистонда мусулмонлар «қирғини»ни кескин қоралади.
Россия допинг туфайли тўрт йил муддатга халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишдан четлаштирилди, унинг спортчилари эса аялди
"(...) Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) саросимага тушмади: унинг душанба куни, 9 декабрда, Лозаннада (Швейцария) тўпланган ижроия қўмитаси бир овоздан Россияни тўрт йил муддатга футбол бўйича жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинлари каби йирик мусобақаларда иштирок этишдан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди", - хабар беради Le Monde.
Вашингтонда диний эркинлик мавзусида халқаро анжуман
Вашингтонда диний эркинликка бағишланган анжуманда юздан ортиқ давлат ташқи ишлар вазирлари, мингдан ортиқ делегат қатнашмоқда. Тадбирга террорчи ва экстремистлар ҳужумларига учраган черков, масжид ва синагогалар вакиллари, ҳужумлардан омон қолганлар ҳам таклиф этилган.
Москвада халқаро Қуръон байрами бўлиб ўтади
21 октябрь куни Россия XIX Москва Халқаро қорилар конкурсининг финали бўлиб ўтади. Тадбир Россия Федерацияси Мусулмонлар диний идораси ва Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равиля Айнутдин ҳомийлигида ўтказилади. Бу йил тадбирнинг бош ҳомийси сифатида Дубай Халқаро Қуръон мукофоти иштирок этмоқда, хабар беради СМР матбуот хизмати.