Бухорода III “Нақшбандия” туризм фестивали ўтказилади
Нақшбандия — сўфийлар тариқати бўлиб, унинг асосчиси, Бухорода яшаган, Ислом ривожида муҳим ўрин тутган олимлардан бири — Баҳоуддин Нақшбанд номи билан аталади.
Экспертлар дунёда исломий туризмнинг жадал ўсишини башорат қилмоқда
Германиянинг "IPK International" компанияси таҳлилчилари яқин йилларда исломий туризмнинг жадал суръатлар билан ўсишини башорат қилди. Компания тадқиқотларига кўра, охирги беш йил ичида исломий туризмнинг ўсиш суръати қолган дунё билан таққослаганда 40 фоиз юқори бўлди. Индонезия, Ҳиндистон, Туркия ва араб мамлакатлари кўпроқ саёҳат қилади. Сафарларга талаб яқин йилларда ўсишда давом этади.
National Geographic: Ўзбекистон – гастрономик туризм учун энг яхши мамлакат
"National Geographic Russia" журнали Ўзбекистонни дунёда гастрономик туризм учун энг яхши йўналиш деб тан олди. "Фергана" сайтининг ёзишича, овоз бериш 22 июндан 12 октябргача бўлиб ўтган. Марказий Осиёда жойлашган республика учун овозларнинг 34 фоизи, Италия учун - 21 фоиз, Озарбайжон учун -15 фоиз овоз берилган.
Дубай янги рекордни кўламоқда
Дубай ҳукумати 2025 йилгача бўлган даврда туристик секторни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади, унга кўра сайёҳлар сонининг йилига 23-25 миллион кишига ўсиши кўзда тутилган, дея хабар беради амирликлар нашри The National.