Рўза тутишнинг соғлиққа таъсири
Рамазонда рўза тутиш фарздир, унинг бажарилиши нафақат руҳга, балки танага ҳам фойда келтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, рўза тутган одамнинг танаси, айниқса Рамазон ойида яхши шифобахш таъсирга эга бўлади ва бутун йил давомида соғлиқ учун дармон ҳисобланади. Рўза танадаги заҳарланишни, қон шакарини камайтиришга ёрдам беради, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва ҳоказо, бу умуман қариш жараёнининг секинлашишига олиб келади. Ушбу мақолада рўза тутишнинг инсон саломатлигини яхшилайдиган 10 та асосий таъсири келтирилган.
Тадқиқот: мусулмонлар – энг бахтли ва соғлом одамлар
Германияда ўтказилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, ислом тарафдорлари бошқа дин вакилларидан кўра кўпроқ ҳамжиҳатлик ва бирлик намойиш этади ва бу уларни бахтлироқ ва соғломроқ қилади. Тадқиқот муаллифи, фан номзоди Лаура Эдингер-Шонснинг сўзларига кўра, илоҳий постулатлар, ҳаёт, дунё ва бошқа одамлар билан ҳамжиҳатлик туйғуси турли дин ва мазҳабларда рағбатлантирилади ва бу ҳамжиҳатлик «ҳаётдан қониққанлик даражасига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади» деб таъкидлади у.