close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
17.03.2024 12:30

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг сийратларини китобат ҳолига келтириш у зотнинг суннатларини, яъни ҳадисларини ёзишга нисбатан олганда вақт жиҳатдан кейинги ўринда туради.

15.03.2024 10:10

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари ва у зот туғилиб ўсган Арабистон яримороли ҳақида сўз юритишдан один Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олам ичра айни маконда пайғамбар қилиб юборилишларини ва айнан араблар юртида Исломий даъват бошланишини тақозо қилган бир илоҳий ҳикматни ўрганиб чиқмоғимиз лозим. Буни баён этишдан олдин аввало арабларнинг ўзига хос фази-латларини ва Ислом келишидан олдинги хулқ-атворларини ўрганишимиз, улар яшаётган маконнинг жуғрофиясини яхши билишимиз ҳамда шу билан бир қаторда ўша пайтдаги форс, рум, юнон ва ҳинд каби бошқа халкдарнинг урф-одатларини, маданияти қандай ҳолатда эканини тасаввур қилишимиз лозим бўлади. Шунинг учун келинг, мавзуимизни Ислом келишидан бир оз олдин Арабистон яримороли атрофида яшаган бошқа халқларнинг турмуш тарзлари билан қисқача танишувдан бошлайлик.

13.03.2024 14:25

Адий ибн Ҳотимнинг Исломга кириши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Адий насроний эди. У ўз қавмида обрў-эътиборли киши эди. Жанглардан тушган ўлжаларнинг тўртдан бирига эгадорлик қилар эди. (Араблар удумига кўра бундай микдорни фақат уларнинг катталари, бошлиқлари олади). Адий ибн Ҳотим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватларини эшитгач, бу нарса унга ёқмади ва қавмини тарк қилиб, Шом насронийларига қўшилиб кетди. Адий: "Шомликлар билан бирга туришни уни (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни) ёмон кўришдан ҳам қаттиқроқ ёмон кўрдим. Кейин ўзимга-ўзим айтдим: Унинг олдига бораман. Агар подшоҳ ёки ёлғончи бўлса, дарҳол билиб оламан, агар рост-гўй бўлса, унга эргашаман", деди ва йўлга чиқиб, Мадинада турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. Масжидда эканлар, кириб салом бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимсан?", дедилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase