Теҳронда Исмоил Ҳанийя учун жаноза ўқилди
Исмоил Ҳания пойтахт Теҳрондаги жанозадан кейин Қатар пойтахти Доҳада сўнгги сафарга кузатилади.
"Аллоҳнинг исми олиб ташланди": Теҳрон байроқни масҳара қилгани учун АҚШ терма жамоасини жазолашни талаб қилмоқда
Қатардаги Жаҳон чемпионатида Эрон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги ўйин арафасида можаро келиб чиқди. Ижтимоий тармоқларда америкаликлар матбуот хизмати Эрон байроғи Ислом Республикаси эмблемасисиз - фақат уч рангли тасвир кўрсатилган ҳолда гуруҳ жадвалини эълон қилди.
Теҳронда Байденни Эрон иқтисодиётига етказилган зарарни қоплашга чақиришди
Фақат шу йўл билан Вашингтон Теҳрон билан самарали ҳамкорликни йўлга қўя олади, деди Эрон парламенти спикери. Джо Байден ҳукумати Дональд Трамп маъмуриятининг босими туфайли Эронга етказилган зарарни қоплаши керак.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Эроннинг «аҳмоқлиги» ҳақида гапирди
Саудия Арабистони нефт инфратузилмасига ҳужум ташкилотчилари ҳеч қандай стратегик мақсадни кўзламаган ва фақат ўз аҳмоқлигига таянишган, дея баёнот берди Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон Ал Сауд CBS телеканалига.
Теҳронда 500 та ресторан шариат талабларига жавоб бермаганлиги учун ёпилди
Теҳронда одоб-ахлоқ меъёрларини бузувчиларга қарши кураш бўйича операция давомида беш юздан ортиқ кафе ва ресторанлар ёпилди. Бу ҳақида 8 июнь куни шаҳар полиция бошлиғи генерал Хосейн Рахими Fars Эрон янгиликлар агентлигига берган интервьюда маълум қилди.
Эрон парламенти мамлакатда фоҳишаликнинг ўсишидан хавотирда
Эрон парламенти қошидаги тадқиқотлар маркази мамлакатда фоҳишаликнинг тарқалиши муаммосига бағишланган маърузани эълон қилди. Ҳужжатда қайд этилишича, охирги йилларда фоҳишалик билан шуғулланаётган шахсларнинг ёши анча ёшарган. Агар 1970-йилларда енгил табиатли аёлларнинг ўртача ёши 30 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 15 яшар қизлар «тунги капалаклар»га айланмоқда.
Теҳронни ер ютмоқда
Эрон пойтахти Теҳрон ҳар йили 25 сантиметрдан чўкиб бормоқа. Бу ҳақида Nature журналида чоп этилган эронлик олимлар мақоласида гапирилади. 2013-2017 йилларда сунъий йўлдошдан олинган суратларни ўрганиб, эронлик олимлар Теҳроннинг айрим марказий туманлари ва шимолий-ғарбий томондаги ерлар йилига 25 сантиметрга чўкмоқда деган хулосага келди.