Брексит: Россия учун бузилган кўприкларни тиклаш имкониятими? (Forbes, АҚШ)
Муаллиф, гарчи зор йиғлаётган Қримнинг она-Украинадан ажратилганлиги ва шунга ўхшаш ғарб медиа воситаларининг ўзини-ўзи ишонтириш «хит»лари борасида барча стереотипларни такрорласада, Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар келажаги порлоқ эканлигига умид қилади. Қолаверса, оптимизм учун асослар ҳам жуда заиф: Трампдан «саккизлик»ка қайтиш учун таклиф, Зеленскийнинг Порошенко устидан ғолиб чиқиши ва Финлаяндия президентидан ижобий сўзлар…. Бу Украинага қурол етказиб бериш ва янги санкциялар фонида камлик қилади.
The Times (Буюк Британия): Британия «рецессия ёқасида»
Буюк Британия ишбилармонлик индекси шундан далолат берадики, мамлакат амалда турғунлик (рецессия) ҳолатига ботиб боряпти. Британия завод ва қурилиш компаниялари фаоллиги қисқаряпти, банклар, логистика ва юридик соҳани ўз ичига оладиган хизматлар сектори эса қарийб стагнация ҳолатига тушиб қолган. Брексит билан боғлиқ ноаниқликлар туфайли бизнес хавотирлари янада кучаймоқда.