Тошда пайдо бўлган фигура конда тошни қайта ишлаш пайтида кончиларнинг эътиборини тортди. Ишчилар тошнинг чангини тозалаш чоғида унинг араб ҳарфлари билан ёзилган “Бисмиллоҳ”га ўхшашлигини пайқаб қолишди. Плита таҳлил учун Туркиянинг жануби-ғарбидаги Испарта вилояти Сулаймон Демирел университетига юборилган.
Олимлар Физули Яғмурлу, Расит Олтиндаг ва Назми Сенгун ўз таҳлилларида қизиқарли кашфиёт қилишди. Мармар таркибидан 195 миллион йиллик қолдиқлар топилган бўлса-да, бу ёзув табиий равишда пайдо бўлган деб ишонилади. Плитани ҳосил қилган доломитик оҳактошда 195 миллион йил аввал «юра» даврида яшаган денгиз жонзотларига тегишли биокластик қолдиқлар топилган.
Ҳисоботда «Бисмиллоҳ» тошидаги фигуралар мутлақо “табиий” шаклланишлар бўлгани, ёзувлар эса юрак шаклидаги моллюскалар қолдиқларининг парчаланиши, деформацияси ва жойлашиши натижасида ҳосил бўлганлиги таъкидланади.
Акдениз университети илоҳиёт факултети декани Аҳмет Огке томонидан тақдим этилган илмий ҳисоботга кўра, тош устида шаклланган фигура ҳақиқатда арабча «Бисмиллоҳ» сўзидир.
195 миллион йиллик мармардан «Бисмиллоҳ» сўзи топилди
“Бисмиллоҳ” ёки “Аллоҳ номи билан” сўзларини ҳосил қиладиган фигура Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйидаги Анталия вилоятидаги мармар карьерда мармар плита устида топилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|