Тожикистонда тўйда мусиқа ва рақс тушишни тақиқлагани учун масжид имоми қамоққа олинди
Хатлон вилояти суди Қушониён туманидаги масжиднинг 51 ёшли имом-хатиби Абдулхоннон Манноновни “экстремизмга чақириш”да айбдор деб топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Олимлар каламушларда рақсга тушиш қобилиятини аниқладилар
Илгари фақат одамлар ўз ҳаракатларини мусиқа билан синхронлаштиришга қодир деб ўйлашган.
Ишқ аҳлларига оҳу вовайло солди...
Тарихда айрим сўфийлик тариқатларида рақсу самоъ йиғинлари ўтказилиб, уларда дарвешлар рақсга тушган, мусиқа оғушида зикр айтишган, турли шеърлар оҳанг билан ўқилиб, қўшиқлар куйланган. Нишотий рақсу самоъ мажлисларида созандалар томонидан мусиқий асбобларда турли хил оҳанграбо куйлар ижро этилганини айтиб ўтган:
Муфтий Тожуддин бошчилигидаги хушчақчақ диний идора мажлиси интернет хитига айланди (видео)
Интернет тармоғида бош муфтий Талғат Тожуддин бошчилигидаги Россия Марказий Диний идора пленуми видеоси кенг тарқалди. Тадбир 2020 январида бўлиб ўтган ва муфтийлик матбуот хизматининг маълум қилишча, диний маориф масаласига бағишланган. Агар шу кунларда пайдо бўлган ҳамда кўплаб ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлардаги гуруҳларни айланиб чиққан ролик бўлмаганида, у шунчаки муфтийлар йиғилиши бўлиб қолаверарди.
Фойдаланувчилар Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг яланғоч ва эҳтиросли (эротик) рақсини танқид қилдилар
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фотосуратларда Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг эҳтиросли (эротик) рақсини кўриш мумкин. Расм телеграм-каналларда тарқалди. Кўплаб интернет фойдаланувчилари тадбир ташкилотчиларини танқид қилди. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ушбу карвонсарой катта тарихга эга бўлиб, туристлар Ўзбекистонда интим-туризм ривожланяпти деган ўйга бориши мумкин.
Макка: Ийд ал-Фитр шарафига хип-хоп рақслар
Макка ҳукумати томонидан Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан ташкил қилинган «хип-хоп» услубидаги рақслар тақдимоти шу тариқа ҳукумат байрамни ҳам, шаҳарни ҳам таҳқирлади деб ҳисоблайдиган кўплаб саудияликларнинг адолатли норозиликларига сабабчи бўлди.
Саудиялик эркак ва аёллар Иглесиаснинг концертида аралаш рақс тушдилар
Яқинда Саудия Арабистонида бир қатор хорижий артистлар ва мусиқа жамоаларининг кетма-кет концертлари бўлиб ўтди, бунда кўпчиликни шу нарса ҳайратда қолдирдики, концерт залларида эркак ва аёлларнинг бемалол аралашиб кетишига йўл қўйилди.
Қизларнинг муллалар олдидаги рақслари акс-садо берди
Фаоллар ижтимоий тармоқларда Қобул шаҳрида Хитой кунини нишонлаш вақтида олинган фотосуратларни жойлаштириши жамиятда кучли акс-садо берди. Тадбирда иштирок этган клерикал (диний) сиёсий етакчилар ислом одоби ва шариат нуқтаи назаридан номақбул бўлган баданига ёпишиб турган либосда рақс тушган хитойлик қизларнинг рақсини томоша қилдилар.