close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муфтий Тожуддин бошчилигидаги хушчақчақ диний идора мажлиси интернет хитига айланди (видео)

Интернет тармоғида бош муфтий Талғат Тожуддин бошчилигидаги Россия Марказий Диний идора пленуми видеоси кенг тарқалди. Тадбир 2020 январида бўлиб ўтган ва муфтийлик матбуот хизматининг маълум қилишча, диний маориф масаласига бағишланган. Агар шу кунларда пайдо бўлган ҳамда кўплаб ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлардаги гуруҳларни айланиб чиққан ролик бўлмаганида, у шунчаки муфтийлар йиғилиши бўлиб қолаверарди.

Кадрларда кўриниб турибдики, бош муфтий бир вақтнинг ўзида ҳам мавлидни, ҳам шўх рақсни эслатиб юборадиган ҳаракатларни қиляпти. Диний идора вакилларининг кайфияти чоғ кўринади. Уларнинг олдида дастурхон ёзилган, ичимликлардан фақат шарбатлар ва минерал сув қўйилган.
Тўғри, айрим муфтийлар атрофдаги хурсандчиликдан бироз ҳижолатда бўлиб кўринади ва шу тариқа умумий манзарадан ажралиб туради.
2020 йил Диний идора Талғат Тожуддиннинг мамлакат дини бошқарасига раҳбарлик қилаётгани 40 йиллигини нишонлайди. Ушбу юбилейга тайёргарлик масалалари ҳам мажлисда муҳокама қилинди.
Муфтий Тожуддин ғайриодатий ҳаракатлари билан ажралиб туради. Бир сафар у перформанс қилган – православ руҳонийларига тақлид қилиб, телеканаллардан бирининг таҳририятига «муқаддас» сув сепган. У, шунингдек, Россияда кенг тарқалган «анъанавий ислом» тушунчасининг муаллифи сифатида ҳам маълум.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Медиа

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase