Аллоҳ розилиги ва фақирлик
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман», - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Ундай бўлса, бало ва фақирликни ўзингга ёпинчиқ қилиб ол», -дедилар.
Исломнинг гўзаллиги ва ўзини-ўзи алдаш
Кўпинча «Биз одамларга Исломни чиройли томонидан кўрсатишимиз керак», деган сўзларни эшитиш мумкин. Бир қарашда, тўғри сўзлар бўлиб кўринади, лекин ҳозирги кунда уларни нотўғри тушуниш туфайли исломий бўлмаган урф-одатлар Исломга кириб, Суннатга амал қилишга путур етказмоқда.
Илм Аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши керак
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.