04.05.2019 07:39
Мисрда мусулмон-биродарлар яна умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Миср «мусулмон биродарлар» нинг етти аъзосини, шу жумладан таниқли тадбиркорни «миллий иқтисодиётга зарар етказганлик» ва «террорчи» гуруҳларни молиялаштириш айблови билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Сешанба куни давлат хавфсизлиги олий фавқулодда Суди шунингдек, учта бошқа айбланувчини 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 14 кишини оқлади.