04.12.2022 21:10
Никоҳсиз туғилган болалар нисбати бўйича Франция Европа Иттифоқида етакчилик қилмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
Жорий ҳафта Европа статистика агентлиги Eurostat Европа Иттифоқи мамлакатларида болалар туғилиши ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Статистик маълумотлар шуни тасдиқладики, никоҳ энди оила қуришнинг ягона йўли сифатида қаралмайди. 2016 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида жами 5,1 миллионга яқин чақалоқ дунёга келган, Европа Иттифоқига аъзо 28 давлатдан саккизтасида болаларнинг аксарияти турмуш қурмаган жуфтликларда туғилган.