24.07.2022 14:47
Ужуб, яъни манманлик ва кеккайиш ёмон иллат. Бунга чалинган қалбни даволаш осон бўлмайди. Кибр-ҳаво инсон зоҳирида кўзга ташланиб туради, аммо ужуб ички манманликдир. Ички манманлик хунук, аммо кўзга ташланиши қийин бўлган иллат. Шунинг учун бу иллатни ўз эгаси ҳам пайқаши қийин. Шунинг учун кўп улуғ зотлар ужубдан қаттиқ қўрқишган. Чунки инсон ўзининг қилаётган амалидан ичида кибр-ҳавога бсрилиши мумкин. Шунинг учун сертавозеъ бўлса, манмансираб, кишиларни кўрганда тақводор деб ўйлайсиз. Аммо унда ички кибр ва манманлик муомалада дарров билинади.