Тожикистон уламолари виагра масаласига аниқлик киритди
Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши потенцияни кучайтириш учун дори-дармонларни қўллаш ҳақида фатво чиқарди, дея хабар беради «Радио Озоди». Уламолар қатор мусулмонлар томонидан мос келувчи мурожаатлардан сўнг виаграни қўллаш мумкин эканлиги масаласини кўриб чиқдилар. Ушбу мавзуни батафсил ўрганиб чиққач, Кенгаш потенцияни кучайтирадиган дорилар истеъмол қилиш ислом меъёрларига зид келмайди деган хулосага келди.
Тожикистон уламолари ноодатий жинсий алоқаларга қарши
Тожикистон Ислом маркази раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзада берган фатвога кўра хотинини улар учун ғайриоддий бўлган усулда, жумладан, орал усулда жинсий алоқа қилишга мажбур этадиган эрлар катта гуноҳ қилади. Фатволар бўлими бошлиғи Жамолиддин Хомушийнинг изоҳ беришича, ушбу фатво Россияда узоқ вақт ишлаб келган уларни орал сексга мажбур қила бошлаган эрларнинг ҳаракатларидан хўрланган аёлларнинг кўп сонли шикоятларидан сўнг берилди.