20.06.2022 17:18
Уруш санъати. 6-боб. Тўлиқлик ва бўшлиқ
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
1. Сунь Цзи шундай деганди: ким жанг майдонига биринчи бўлиб келса ва рақибини кутадиган бўлса, кучга тўлган; ким жанг майдонига кечикиб келса ва жангга ташланса, у аллақачон чарчаган. Шу сабабли ким яхши жанг қиладиган бўса, ўша рақибини бошқаради ва ўзини бошқаришга йўл қўймайди.