Оғахонийлар
Оғахон исми аслида исмоилийлар оқимидаги низорийлар фирқаси раҳбарининг унвони. Ушбу хонадоннинг бобоси Қум шаҳрининг Кўҳак аҳлидан бўлмиш Сайид Абулҳасанхон эди. Бу зот Исмоилиянинг сайидларидан ҳисобланарди. Зандия давлатининг бошланишидан Оғомуҳаммад Қочор замонигача Кирмон вилоятида ҳоким бўлиб, ўзини Исмоил ибн Жаъфари Содиқнинг авлодидан деб биларди. Ҳукуматдан четлангандан сўнг Қум шаҳрининг «Маҳаллот» номли жойида узлатда ўтирди, Ҳиндистонда ва Ўрта Осиёда кўп тарафдорлар орттирди. Улардан жуда кўп назр-ниёзлар келиб турарди.
Тожикистонда Оғахон тармоғининг мулки тугатилмоқда
Ўтган асрнинг 90-йилларида хусусийлаштириш тўлқини содир бўлгач, Помир халқининг бадавлат вакили Оғахон фонди Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруг шаҳридан бир қанча ер участкаларини сотиб олди. Уларда тиббиёт пункти, Помирда иқтидорли болалар мактаби, истироҳат боғи, университет, меҳмонхоналар қурилди. Расмий Душанбе бугун аввал қабул қилинган қарорларга қарши чиқди ва тескари жараённи бошлади - Оғахон фонди объектларини миллийлаштириш бошланди.