29.07.2022 13:08
Олимхонтўра Шокирхонтўра ўғли (1882-1966)
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Уламолар
Олимхонтўра Шокирхонтўра ўғли 1882 йили Баласоғун (ҳозирда Қирғизистондаги Тўқмоқ) шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси Шокирхонтўра асли андижонликдир. Қўқон хони Худоёрхон Қирғизистон, ҳудудида яшовчи халқлар орасида шариат: аҳкомларини мустаҳкамлаш ниятида у ерга Ў3 хизматидаги уламолардан бир нечаси, жумладан, Шокирхонтўрани ҳам жўнатади. Шу тарзда у Тўқмоқ шаҳрида муқим ўрнашади. Олимхонтўра дастлабки таълимни отаси Шокирхонтўрадан олади.