19.03.2020 03:49
Малайзия: Мусулмонлар йиғилиши Жанубий-Шарқий Осиё бўйлаб кенг кўламда вирус тарқалишига олиб келди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
Ўтган ойнинг охирида Малайзия пойтахти Куала-Лумпур четидаги кенг масжидлар мажмуасида бўлиб ўтган Халқаро учрашув Жанубий-Шарқий Осиёда коронавирус инфекцияси тарқалиши манбасига айланди. Малайзия Соғлиқни Сақлаш вазири доктор Адҳам Бобонинг сўзларига кўра, тадбирда иштирок этган малазиялик 34 яшар эркак сешанба куни вафот этди. Бу 27 февралдан 1 мартгача Шри Петалинг масжидлар мажмуида бўлиб ўтган тадбир билан боғлиқ биринчи ўлимдир. Унда 16 минг киши, жумладан, 1500 чет эллик қатнашган.