Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Инсон Аллоҳ таоло томонидан азизу мукаррам қилганлиги Исломда алоҳида таъкидланган. Шу боис унинг иззати ва мукаррамлиги ерга уришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқдир. Мабода инсон томонидан жиноят содир этилганда ҳам, жиноят қонуний йўл билан собит бўлиб, маҳкама томонидан айбдор, деб топилган чоғда ҳам, фақат қонунда кўрсатилган жазогина қўлланиниши мумкин.
Бугунги кунда ҳуррият, эркинлик маънолари, инсон ҳуқуқлари маъноси билан қоришиб кетган, бир-бирини ўрнига ҳам ишлатса бўладиган даражага етгандир. Шу билан бирга ҳуррият маъносини ҳар ким ўз нуқтаи назаридан талқин қилиш одати ҳам йўқ эмас. Баъзилар ҳуррият-ҳурлик деганда, қулчилик ва қулликнинг тескарисини тушунадилар. Бошқалар эса, ҳуррият деганда инсон кўнглига тушган нарсасини қилишини англайдилар.
Фикр инсон ақлида бўладиган зеҳний амал бўлиб, уни ташқарига чиқариш, бошқаларга билдириш учун сўз ишлатилади. Ҳар бир инсон эркин равишда фикрлаш ва ўзи фикрлаган нарсани эркин равишда сўзлаш имконига эга бўлишини фикр ва сўз эркинлиги ҳаққи дейилади.
4. «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
«Ухдуд»–ерда ковланган узун-узун чуқурдир. Ухдуд эгалари кофирлар бўлиб, мўминларни Аллоҳга ишонганлари учун олов ёниб турган ухдудларга–чуқурларга ташлаб азоблаб ўлдирганлар. Ухдуд нима эканлигини кейинги оят тушунтиради.
«Тақсит» сўзи луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёхуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.
Бугунги кунимизда кенг тарқалган маънавий жиноятларидан яна бири ёлғон гувоҳлик беришдир. Албатта, бунинг бош сабабчиси ҳозирда маънавий қадриятларнинг таназзулга учраганидир. Дунё муҳаббатига гирифтор бўлиб, охиратни унутган инсоният бу дунёдаги беш кунлик ҳаёт учун охиратдаги абадий ҳаётини куйдирмоқда.
Дин ҳақида ижобий фикр юритган динсизлар ёки ўзини динга яқин қилиб кўрсатмоқчи бўлган мунофиқлар: "Дин кишини одоб-ахлоққа чақиради, катталарни ҳурмат қилиш, меҳрибон бўлиш, каби ишларни ўргатади, диндор одам Худога ибодат қилиб, бировга зарар бермайди, дин ҳар бир одамнинг шахсий ишидир, инсон билан Худо орасидаги алоқадир, шу маънода биз динга ҳурмат билан қараймиз", каби иборалар ила баёнотлар берар эдилар.
Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибн Бардизба ал Жўъфий ал Бухорийдир. Бардизба мажусий бўлган. Аммо ал Муғийра ибн Бардизба ўз вақтида Бухоронинг волийси бўлган ва Ямон Жўъфийнинг қўлида мусулмон бўлган.
Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак деганлар:
Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар. Аҳли фиқҳ ва назардирлар. Фақат гўзал зикр ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа йўлдан озган бўлибдир.
Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир. (125)
...Фикримизча, аввал айтиб ўтганимиздек, Ҳизбут Таҳрирнинг биздаги аъзоларининг кўплари ушбу маълумотлар билан таниш бўлмасалар керак. Агар бироз таниш бўлганларида ҳам ўзларини ҳозиргидан бошқача тутишлари ва Ҳизб ҳақидаги ошириб юборилган мақтов гапларини ўйлаб гапирадиган бўлардилар.