close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
16.07.2024 09:33

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаб, доимо ёдида сақлаб, уни адо қилган бандани Аллоҳ мунаввар қилсин. Гоҳида фиқҳни кўтариб юрувчи фақиҳ бўлмайди. Гоҳида фиқҳни кўтариб юрувчи ўзидан кўра фақиҳроқ кимсага етказади. Уч хислат борки, уларга мусулмоннинг қалби хиёнат қилмайди: Амални Аллоҳ учун холис қилиш, мусулмонларга насиҳат қилиш ва уларнинг жамоасини лозим тутиш. Зеро, уларнинг дуолари уларнинг ортларидан иҳота қилиб олгандир» (Имом Шофеъий ривояти). Байҳақий «Мадхол»да ривоят қилган.

16.07.2024 09:23

Имом Аҳмад ва Абу Довудлардан нақл қилинган ривоятда Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Етмиш икки тоифа дўзахда ва бир тоифа жаннатдадир. Ва бу тоифа жамоатдир. Албатта, тезда менинг умматим орасида шундай қавмлар чиқадики, уларга бу бидъат-хурофотлар (тарқалиб) сингиб кетади. Бу худди қутуриш дардига чалинган инсонда ушбу дард унинг бирорта томиру бўғинини қолдирмай кириб боришига ўхшайди».

15.07.2024 19:43

14 июлда футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичида Испания ва Англия терма жамоалари тўқнаш келишди.

15.07.2024 19:32

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан машҳур йўл билан қуйидаги саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган: “Қадарийлар бу умматнинг мажусийларидир”. Бу ҳадис саҳиҳ бўлиб, бирорта исломий фирқа уни рад қилишга йўл топмаган. Чунки бу ҳадис уламолар ўртасида машҳур. Муҳаддислар ҳадисларни текширади, саҳиҳ билан ғайрисаҳиҳ ва собит билан мардудларининг ўртасини ажратадилар. Улар жарҳ ва таъдил илми, тарихни билиш, табақотлар илми, ишончли ва заиф ровийлар ўртасини ажратиш билан машҳур бўлганлар. Улар мазкур ҳадисни қабул қилишган ва у Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг сўзлари эканига гувоҳлик беришган.

15.07.2024 17:12

«Агар намоз ўқувчи бошқа одамга иқтидо қилса, намозни ва унга эргашишни ният қилади». Чунки жамоат намозида намознинг фасод бўлиши имомга боғлиқ. Шунинг учун имомга иқтидосини ният қилиши керак.
Шарх: Бу иборада юқоридаги ҳолатнинг иккинчи сурати баён қилинмоқда. Яъни фарз намозни ўқувчи мунфарид ёки имомга иқтидо қилган шахс бўлиши мумкин. Бошқа одамга иқтидо қилиб намоз ўқиётган киши намозни ҳам, имомга эргашишни ҳам ният қилади. Имомнинг намози бузилса, муқтадийнинг ҳам намози бузилади. Шунинг учун имомга эргашишни ният қилиши зарур бўлади. Зеро, муқтадий имом тарафидан намозга етадиган фасодни қабул қилиши керак бўлади.
Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: «(Намозда) қиблага юзланади». Бунга Аллоҳ азза ва жалланинг «...юзингизни у томон бурингиз» (Бақара сураси, 144-оят) ояти каримаси далил бўлади.
Маккада турган киши Каъбанинг айни ўзига юзланиши фарз бўлади. Маккадан узоқдаги кишилар эса Каъба жойлашган тарафни топишлари фарз бўлади. Мана шу саҳиҳ қавлдир. Чунки таклиф тоқатга мувофиқ бўлади.
Шарҳ: Қиблага юзланиш ҳам намознинг шартларидан биридир. Бунга Аллоҳ азза ва жалланинг:
«...юзинтизни у томон бурингиз» (Баҳара сураси, 144-оят) ояти каримаси далил бўлади. Яъни
«Масжидул ҳаром тарафга» маъносида.
Бу оят билан далилланишнинг сабаби шуки, оят аввалида Аллоҳ таоло:
«Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага қаратурмиз» (Бақара сураси, 144-оят) деб марҳамат қилган ва сўнгра қибла Масжидул ҳаром тарафга ўзгарганига ҳукм қилган.
Намоз ўқувчи икки хил ҳолатда бўлади:
Биринчиси - у Маккаи Мукарраманинг ўзида бўлади. Бундай одам Каъбанинг айни тарафига юзланиши фарз бўлади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбаи муаззамада бўлган чоғларида унинг ўзига қараб намоз ўқиганлар. Саҳоба ва тобеъинлар ҳам шунга амал қилганлар. Бу борада ижмо ҳам боғланган.
Иккинчиси - Маккаи Мукаррамадан узокдаги одам. Бу одам Каъба жойлашган тарафга юзланиши фарз бўлади. Бунга далил шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар Мадинаи Мунавварада бўлган ҳолларида Аллоҳ таоло уларга Масжидул ҳаром тарафга юзланишни буюрган. Бундан маълум бўладики, Маккада бўлмаган одам намозда Каъбанинг айнига юзланиши лозим бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло бандани тоқатидан ошиқча нарсага буюрмайди. Зеро, ояти каримада ҳам Аллоҳ азза ва жалла:
«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсата таклиф қилмас», деган (Бақара сураси, 286-оят).
«Хавф ҳолатидаги инсон қайси тарафга қараб намоз ўқишга қодир бўлса, ўша тарафга қараб намоз ўқийди». Чунки бу ҳолатда узр собит бўлади. Бу гўёки қибла ноаниқ бўлган ҳолатга ўхшайди.
Шарҳ: Бир одам хавф сабабидан қиблага юзланишга қодир бўлмаса, қодир бўлган тарафига қараб намоз ўқийди. Бу ўринда хавф у одамнинг жонига ёки молига нисбатан бўлиши мумкин. Масалан, бир одам ошиқча ҳаракат қилса, уни душман сезиб қолишидан хавф қилса, бу одам ўтирган ёки ётган ҳолатида қодир бўлган тарафига юзланиб, ишора билан намозни адо қилади.
Бемор киши борасидаги ҳукм ҳам шундай. Масалан, бир касал одам қиблага тескари ҳолатда ётган бўлса ва қиблага ўгирилишга қодир бўлмаса, бу одам қодир бўлган тарафига қараб намоз ўқийди. Шунингдек, бир киши кемада кетаётганида фалокат юз бериб, кема синиб кетса ва ўзи бир тахтанинг устида қолган бўлса, намоз учун қиблага қараса, сувга ғарқ бўлиш эҳтимоли ғолиб бўлса, бу одам ҳам қодир бўлган тарафига қараб намоз ўқийди. Бунга далил шуки, мазкур ҳолатларнинг ҳаммаси қибла ноаниқ бўлган ҳолатга ўхшайди. Шунинг учун уларда узр собит бўлади. Бу суратдаги одамлар учун ҳақиқатда қиблани топиш шарт бўлмайди.
«Агар намоз ўқувчига қибла ноаниқ бўлиб қолса ва унинг ҳузурида сўраш мумкин бўлган инсон ҳам бўлмаса, бу ҳолатда ўз фикри билан ижтиҳод қилади ва намоз ўқийди». Чунки асҳоби киромлар бундай вазиятда қиблани таҳаррий қилиб намоз ўқиганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бу ишларини инкор қилмаганлар.
(Ақлий далил шуки) зоҳир далилдан устунроқ далил топилмаган суратда унга амал қилиш вожиб бўлади. Билган одамдан сўраш таҳаррий қилишдан устун туради.
Шарҳ: Агар бир кишига қибла қайси тарафда экани ноаниқ бўлиб қолса ҳамда сўраш учун бирор кимсани топа олмаса, бу одам ўз фикри билан таҳаррий (қасд) қилади. Сўнгра гумони ғолиб келган ва қасд қилган тарафига қараб намозни адо қилади.
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ матнда «ва унинг ҳузурида сўраш мумкин бўлган инсон ҳам бўлмаса» деган иборани келтирди. Бундан маълум бўладики, қиблани топа олмаган кишининг ҳузурида қибла борасида сўраш мумкин бўлган киши бўлса, қиблани таҳаррий қилиши жоиз бўлмайди.
Шунингдек, сўраш учун бирор кимса топилмаган суратда ўз фикри билан ижтиҳод қилиши ҳам зикр этилди. Демак, таҳаррий қилмасдан намоз ўқиши ҳам дуруст бўлмайди.
Таҳаррийнинг жоиз эканига далил шуки, бир маротаба асҳоби киромларга қибла ноаниқ бўлиб қолади. Шунда улар қиблани таҳаррий қилиб намоз ўқийдилар. Бунинг хабари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганда, у зот саҳобаларнинг бу ишларини инкор қилмайдилар.
Лекин қибла қайси тарафда экани ҳақида хабар берувчи киши бўлса, таҳаррий қилиш жоиз эмас. Чунки зоҳир далилдан устун далил топилмаган суратда ана шу зоҳир далилга амал қилиш вожиб бўлади. Бу ўринда зоҳир далил таҳаррий, бошқа одамдан қибла ҳақида сўраш эса ундан устун далил саналади. Шунинг учун қибла ҳақида сўрашга имкон бўлган суратда таҳаррий қилиш жоиз бўлмайди. Сўрашга имкон бўлмаса, шунда таҳаррий қилинади.
«Агар у намоз ўқиганидан сўнг (қиблани топишда) хато қилганини билса, намозини қайта ўқимайди». Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар у қиблага ортини ўгириб намоз ўқиган бўлса, намозини қайтаради. Чунки унинг хато қилгани аниқ бўлди».
Биз айтамизки, унинг қудратида таҳаррий қилган тарафига юзланишдан бошқа нарса мавжуд эмас. Таклиф ҳам тоқатга қараб белгиланади.
Шарҳ: Бир киши таҳаррий қилганидан сўнг қиблани топишда хато қилгани маълум бўлиб қолса, у намозини қайта ўқимайди. Чунки таҳаррий қилган тарафи унинг учун шаръан қибла ҳисобланади.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ наздида қиблага ортини ўгириб намоз ўқигани маълум бўлса, намозни қайта ўқиши вожиб бўлади. Чунки бу суратда хато қилингани аниқ бўлади.
Бизнинг далилимиз шуки, бу одамнинг тоқатида таҳаррий қилишдан бошқа чора йўқ. Таклиф эса банданинг тоқати миқцорича бўлади. У қайси тарафга таҳаррий қилган бўлса, ўша тараф унинг учун шаръий қибла бўлади. Шунинг учун намозини қайтариши лозим бўлмайди.
«Агар (қиблани топишда хато қилгани) намоз ичида маълум бўлса, қиблага ўгирилиб олади ва намозини давом эттиради». Чунки Қубо аҳли қибланинг ўзгаргани ҳақидаги хабарни эшитгач, намозда турган ҳолатларида (Масжидул ҳаром тарафга) ўгирилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам буни маъқуллаганлар.
Шунингдек, (намозда турган ҳолида) фикри бошқа тараф (қибла экани)га ўзгариб қолса, ўша тарафга юзланади. Чунки намознинг қолган қисмида ўз ижтиҳодига амал қилиши вожиб, лекин бу суратда намознинг олдин адо қилинган қисмини бузмайди.
Шарҳ: Бир киши намозни таҳаррий қилиб бошлаганидан сўнг ўз ижтиҳодида хато қилгани маълум бўлиб қолса, намозда турган ҳолатида қибла тарафга ўгирилиб олади ва намозини давом эттираверади. Чунки Қубо аҳлига қибланинг ўзгаргани ҳақидага хабар етган вақтда улар намозда турган ҳолларида Масжидул ҳаром тарафга айландилар. Ваҳоланки, улар ўша вақтда рукуъда эдилар. Уларнинг бу иши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга маълум бўлганида, у зот бунга эътироз билдирмадилар ва уни яхши иш деб ҳисобладилар.
Намознинг ичида қибла борасидаги фикри ўзгарган кишининг ҳукми ҳам шундай. Яъни у ҳам намозини бузмай, янги таҳаррий қилган тарафига бурилиб олади. Лекин фикри бошқа жиҳатга ўзгарганидан сўнг қасддан ўша тарафга бурилмаса, намози фосид бўлади. Чунки намознинг у адо қилган қисми гўёки қибласиз адо этилган бўлиб қолади. Зеро, бу одам намознинг кейинги қисмида ижтиҳодига мувофиқ амал қилиши вожиб бўлади, лекин намознинг аввалги қисмини бузмайди.
Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бир киши қоронғи кечада бир қавмга имомлик қилган ва қиблани таҳаррий қилиб, машриқ тарафга қараб намоз ўқиган. Унинг ортидаги муқтадийларнинг ҳар бири ўзлари таҳаррий қилган жиҳатга қараб намоз ўқисалар ва уларнинг барчаси имомнинг ортида, лекин улар имом қайси тарафга юзланганини билмайдиган бўлсалар, уларнинг намози жоиз бўлади». Чунки бу ҳолатда таҳаррий қилинган тарафга юзланиш топилмоқда. Бу суратда имомга мухолиф бўлиш иамознинг жоиз бўлишини ман қилмайди. Бу худди Каъба ичида намоз ўқишга ўхшайди.
«Лекин улардан бирор кишига имомнинг ҳолати маълум бўлса, унинг намози фосид бўлади». Чунки у ўз имомини (қиблани топишда) хато қиляпти, деб эътиқод қилади.
«Шунингдек, имомдан олдинга ўтиб кетган кишининг ҳам намози фосид бўлади». Чунки у мақомнинг фарзини тарк қилган ҳисобланади.
Шарҳ: Бир киши қоронғи кечада бир қавмга имомлик қилди ва имом ҳам, муқтадийлар ҳам қиблани таҳаррий қилиб ўқидилар. Имом машриқ тарафни таҳаррий қилиб намозга киришди. Муқтадийлар ҳам ўзлари таҳаррий қилган тарафга қараб намозга киришдилар. Уларнинг барчаси имомнинг ортида, лекин улар имом қайси тарафга юзланганини билмайдилар. Бу суратда уларнинг намози жоиз бўлади.
Эътироз: Бу суратда намоз кечки намоз бўлиб, унда албатта имом жаҳрий қироат қилади. Шундай экан, бу суратда муқтадийлар имомнинг қайси тарафга юзланганини билишлари керак эмасми?
Жавоб: Эҳтимол, улар қазо намозни жамоат бўлиб ўқиётган бўлишлари мумкин. Қазо намознинг жаҳрийси ҳам махфий қилиб ўқилади. Ёки бўлмаса, имом ўз вақтида ўқилаётган жаҳрий намозда унутиб махфий қироат қилаётган бўлиши мумкин. Натижада қавмга имомнинг қайси тарафга юзлангани маълум бўлмаслиги мумкин. Ёки душманнинг хавфи сабабли имом паст овозда қироат қилаётган бўлиши мумкин. Бу суратларнинг барчасида намоз жоиз бўлади. Чунки улар таҳаррий қилган тарафларига қараб намоз ўқимокдалар.
Таҳаррий қилинган суратда имом бошқа тарафга, қавмдагилар бошқа тарафга қараб намоз ўқишлари намоз жоиз бўлишини ман қилмайди. Бу худди Каъба ичида унинг тўрт тарафига қараб намоз ўқишга ўхшайди. Зеро, бизнинг наздимизда Каъба ичида фарз ва нафл намозларни ўқиш жоиз. Шунга кўра, бир неча киши Каъба ичида жамоат бўлиб намоз ўқисалар, жамоатдаги баъзи одамлар имомга орқа ўгириб, Каъба деворига қараб намоз ўқисалар ёки имом тарафга юзланиб ўқисалар ҳам уларнинг намозлар жоиз бўлади. Лекин имомга юзланиб намоз ўқиш макруҳдир. Агар имом жамоатдаги кишилардан бирининг ортида қолса, муқтадийнинг намози жоиз бўлмайди. Чунки бу одам имомдан олдинга ўтиб кетган бўлади.
Муқтадийлардан бирортаси имомнинг ҳолатини билиб қолса, унинг намози фосид бўлади. Чунки у ўзи таҳаррий қилган тарафни саҳиҳ, имом таҳаррий қилган тарафни хато деб билган бўлади. Имомни хато қиляпти, деб эътиқод қилган кишининг намози жоиз бўлмайди. Шунингдек, имомдан олдинга ўтиб кетган кишининг ҳам намози фосид бўлади. Чунки муқтадийнинг намоздаги мақоми имомдан ортда бўлишидир. У мақомнинг фарзини тарк қилгани учун намози фосид бўлади. Валлоҳу аълам биссоваб!

Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Ҳидоя шарҳи" китобидан

15.07.2024 16:51

Бу борадаги асл маълумотларни қуйидаги оятлардан оламиз: "Албатта, "Роббимиз - Аллоҳ”, деб, сўнгра (тоат-ибодатда) тўғри [устивор] бўлган зотлар ҳузурига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар); "Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон Зот (томони)дан бўлмиш зиёфатдир” (Фуссилат сураси, 30-32-оятлар);

15.07.2024 15:17

Аргентина терма жамоаси Америка кубоги-2024 финалида Колумбияни тасодиф мағлуб этди - 1:0.

14.07.2024 19:44

Туркия президентининг айтишича, 2 миллиарддан ортиқ аҳоли ва бир триллион долларлик иқтисодий қудратга эга ислом дунёси Исроилга таъсир ўтказа олмайди.

14.07.2024 19:25

Кеча, 13 - июл куни Доналд Трампга қуролли ҳужум уюштирилди.

14.07.2024 01:44

Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида икки марта қирғин уюштириб, 50 нафар фаластинликни ўлдирди.

13.07.2024 19:31

Фаластин озодлик ҳаракатининг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлган доктор Муса Аккарий Исроилнинг минг йиллик анъанаси бўлган “Ганнибал протоколи” ҳақида гапирди. Аккарий “Замонавий қуроллар билан ўз аскарлари ва оилаларига ўт қўйишди. Айбни Хамасга юклаб, террорист деб айблашга баҳона топишди” деди.

13.07.2024 19:21

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар, жумладан, болалар борлиги маълум қилинди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase