close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
05.07.2021 17:00

2021 йилнинг 13 апрель куни эронлик каллакесарлар тушунарсиз сабабга кўра Исроилга тегишли бўлган, БААнинг ал-Фужейра портига яқин жойдаги HYPERION RAY кемасига ҳужум қилган эди. Мана энди, 3 июл куни яна бир кема ўққа тутилди.
Кеманинг номи CSAV TYNDALL.

18.05.2020 01:00

Ракета зарбаси мамлакат ичида кўчирилганлар жойлашган Фурнаж қишлоғига берилди. Ливияда етти тинч фуқаро, шу жумладан бир бола халифа Хафтарнинг қуролли гуруҳлари томонидан Триполидаги аҳоли пунктига ракета ҳужуми натижасида ҳалок бўлди.

18.10.2019 04:12

Буркина-Фасо шимолидаги масжидга қуролланган шахслар гуруҳининг ҳужуми оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди ва икки киши яраланди. Бу ҳақида шанба куни Agence France-Presse (AFP) хавфсизлик кучларидаги манбаларига ҳавола қилган ҳолда маълум килди. Хабарга кўра, Гором-Гором шаҳрига яқин жойдаги масжидга бир нечта қуролланган эркаклар бостириб кирган ва ўт очган.

27.07.2019 00:20

Келиб чиқиши турк миллатига мансуб бўлган Германия терма жамоаси футболчиси Месут Ўзил Буюк Британия пойтахтида қуролланган жиноятчилр ҳужумига учради. Лондоннинг «Арсенал» клуби 30 яшар ўйинчиси пойтахт шимолидаги кўча пойгаси қурбони бўлди – мотоцикл минган бир гуруҳ нотанишлар унинг джипини ўраб олди ва совуқ қурол чиқарди.

22.07.2019 01:41

Германияда масжидларга уюштирилаётган ҳужумлар серияси давом этмоқда – бу сафар номаълум вандаллар мамлакат ғарби Мюнстердаги мусулмонлар ибодатхонасини ифлос қилди. Ҳужум қилган шахлар диний ишлар бўйича турк-ислом иттифоқи (DITIB) бошқаруви остида бўлган Барбарос масжидида Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлади.

20.06.2019 13:22

Дам олиш кунлари «Боко ҳаром» жангарилари томонидан шимолий Камерунда содир этилган деб тахмин қилинаётган ҳужуми натижасида ўнлаб одамлар, жумладан, аскарлар ва фуқаро шахслар ҳалок бўлди. Мамлакат расмий вакилларининг хабар беришича, бу гуруҳнинг мамлакат ҳудудидаги энг кўп қурбон келтирилган ҳужуми бўлди.

19.02.2019 19:48

Келиб чиқиши суриялик бўлган уч нафар мусулмон қиз Германия пойтахти Берлинда ҳужумга учраши муҳожирларга қарши кайфиятнинг оқибати ҳисобланади. Немис ҳукуматининг маълум қилишича, жума куни 15 ва 16 ёшдаги икки нафар суриялик қочқин қиз шаҳарнинг шимолий-шарқий қисмида сайр қилиб юрганида ирқчилик ҳақоратлари билан уларни таҳқирлаган эркакка дуч келдилар.

28.10.2018 21:27

Исроил армияси ҳарбий хизматчилари Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий қирғоғида  жойлашган Фаластин мактабида кўздан ёш оқизадиган газ сепдилар ва шовқин бомбаси ташладилар. Фаластин Таълим вазирлиги вакили Содиқ Хадурнинг маълум қилишича, воқеа Халил шаҳридаги «ан-Наҳда» бошланғич мактаби боғида ўринга эга бўлган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase