close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
16.11.2020 18:33

10 ноябрдан бошлаб Ғарбий Қозоғистон вилоятида  икки хафталик локдаун жорий қилинди – минтақа эпидемиологик вазият кун сайин ёмонлашиб бораётган вилоятлар қаторидан ўрин олди, деб хабар беради «Фергана».

09.10.2020 17:02

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Арманистон-Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ можаросини ўз ичига олган минтақавий "музлатилган" можаролар мавзусида сўзлади. Axar.az хабар қилишича, Токаев БМТ ташкил этилганидан буён дунё кўплаб минтақавий ва этник можаролардан озод бўлмаганини афсус билан қайд этди. Маърузада халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

04.10.2020 23:37

Ижтимоий тармоқлардаги интернет ресурслари ва саҳифалар ишини яхшилаш, шунингдек, диндорлар билан тезкор ишлаш Қозоғистон мусулмонлар диний идораси (МДИ) ишини жонлантиради, деди республика бош муфтийси Науризбай ҳожи Тағанули,  деб хабар берди 1 октябрь куни МДИ матбуот хизмати.

28.08.2020 23:04

27 август куни Қозоғистон мусулмонлари диний бошкармаси (МДБ) матбуот хизмати 31 августдан бошлаб Қозоғистонда масжидлар фаолияти тикланиши ҳақида эълон қилди. «31 августдан бошлаб мамлакатда МДБ раҳбарлигида барча санитария талабларига риоя қилинган ҳолда бир қатор масжидлар индивидуал ибодатлар учун очилади», - дейилади хабарда.

21.07.2020 18:38

  Қозоғистонда пандемия бошлангандан буён қирққа яқин ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақида маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг муовини Ажар Гиният бўлиб ўтган СЦК брифингида журналистларнинг саволига жавоб берар экан.

10.07.2020 19:38

Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев 13 июлни коронавирус пандемияси  туфайли вафот этганлар хотирасига миллий мотам куни деб эълон эълон қилди, деб хабар берди «РБК». «Афсуски, касаллик қозоғистонликлар умрига зомин бўлишда давом этяпти.

06.07.2020 10:44

Қозоғистон МДИ пандемия сабаблари муносабати билан мамлакат мусулмонларига жаноза намози ўқиш бўйича янги қоидалар ҳақида мурожаатни намойиш этди. Маълум қилинишича, бу қоидалар диндорлар ҳаёти ва соғлиғини сақлашга хизмат қилиши мумкин.

05.07.2020 10:19

Коронавирусга чалинганлар бўйича статистика маълумотлари бирлаштирилгач, Қозоғистон COVID-10 пандемияси бўйича мамлакатлар рейтингида 37-ўринга кўтарилди. Охирги сутка ичида касаллик юқтириб олганлар сони 1501 тага кўпайди. Мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳақида маълумотларни Tengrinews.kz материалида ўқинг.

11.06.2020 23:40

Жума намозидан ташқари жамоат намозларни Қозоғистон масжидларида ўқишга рухсат берилди. Бу ҳақда мамлакат мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди. " Таң намаз - бомдод намози, бесін намаз - пешин намози, екінті намаз - аср намози, ақшам намаз - шом намози, құптан намаз - хуфтон намози: уларни қаттиқ санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда жамоавий ўқишга рухсат берилади", деди Sputnik Казахстанга Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси.

07.06.2020 14:17

Бир суткада 199 кишида янги коронавирус ҳолати аниқланди. Қозоғистонда охирги сутка ичида 199 та янги турдаги коронавирус (COVID-19) ҳолати қайд этилди, дея хабар қилади коронавирус билан кураш бўйича тезкор штаб вакиллари.
Кунлик ўсиш 1,6%ни ташкил қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase