close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
19.09.2019 15:36

Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон президенти лавозимидаги сўнгги ишларидан бири Астанада (Нур-Султан) янги масжид қурилишида биринчи тошни қўйиш бўлган. Масжид Марказий Осиёнинг энг йирик масжидларидан бири бўлади. Нурсултон Назарбоев масжид биноси қурилишининг боришини шахсан кузтишга ваъда берди:

17.09.2019 20:42

Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши 2019 йил октябрида Тожикистон пойтахтида режалаштирилган, хабар қилади Avesta.Tj. Ушбу жомеъ масжиди ҳудудида бир вақтнинг ўзида 120 минг киши намоз ўқиши мумкин. Масжид пойдеворига биринчи ғишт 2009 йил октябрида қўйилганди. Қурилиш лойиҳаси Тожикистон ва Қатар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

23.08.2019 23:08

Бу ҳақида РИА Новости агентлиги бугун, 23 август, жума куни хабар қилди. Масжид "Мусулмонлар ғурури" деб номланади. Масжид биноси 30 минг кишини қабул қилади, унинг ҳудудида эса бир вақтнинг ўзида 70 мингга яқин киши ибодат қилиши мумкин. Бу 2019 йил маълумотига кўра 54 минг кишига яқин бўлган бутун Шалининг аҳолисидан кўпроқдир.

22.07.2019 12:43

Масжидга биринчи ғишт қўйилди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Бугун 22 июль душанба куни пойтахтимиз Тошкентда хайрли ишларнинг яна бир гўзал намунасига гувоҳ бўлдик. Ушбу кун Юнусобод тумани 12 даҳадаги «Кулол Қўрғон» жомеъ масжидининг илк ғиштини қўйиш маросими бўлиб ўтди.

27.11.2018 13:15

Туркманистон маблағлари ҳисобига Афғонистонда 500 ўринли масжид қурилади. Мос келувчи қарорни Туркманистон президенти Гурбангулы Бердимуҳамедов қабул қилди, хабар беради мамлакатнинг Давлат ахборот агентлиги. Ҳужжат билан 2018 йил ноябрида қурилиш ишларини бошлаш ва 2020 йил декабрида масжидни фойдаланишга топшириш белгилаб қўйилган.

30.09.2018 15:21

Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдоған бугун Кёлн шаҳрида янги жомеъ масжидини очиш тантанали маросимида иштирок этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase