Фарзандга исм қўйиш ва унинг сочини олдириш учун туғилганининг еттинчи кунида Аллоҳнинг улуғ неъматига соҳиб бўлгани учун отаси шукрона сифатида халққа эҳсон ва зиёфат бериши ақиқа маросими дейилади. Имом Аъзам, яъни бизнинг мазҳабимизга кўра, ақиқа қилиш мустаҳабдир(Амали ихтиёрий (қилса савоб, қилмаса, гуноҳкор бўлмайдиган амал).). Бола таваллудининг еттинчи кунида имкон топилмаса, ақиқани ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи кунларида қилиш китобларда тавсия этилган.
Ажрашган киши боласини кўришга ҳақлими?
Ўғлим билан келинимнинг турмушлари бўлмади. Иккаласига қилинган панд-насиҳатлар таъсир қилмади, улар ажрашиб кетишди. Ўртада фарзанд бор, уч ёшда. Ўғлим фарзандини жуда соғинади, нафақасини ҳар ойда ўз вақтида етказади. Келиним ва уйидагиларнинг шарти шуки, ўғлим уйга кириб кўриши керак экан. Бу ёқда мен ҳам, бувиси ҳам неварани жуда соғинамиз, уни уйга олиб келгимиз ва эркалатгимиз келади. Келиннинг уйидагилар ҳам мусулмонликни даъво қилувчилардан. Сиздан сўрайдиганимиз шуки, шариатда эр-хотин ажрашгандан кейин болага отаси ҳам ҳақлими, уни кўришга ўз уйига олиб кетишга ҳаққи борми?
Россияликларнинг аксарияти фарзанд кўришни истамас экан
НАФИ таҳлилий маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, репродуктив ёшдаги (18-45 ёш) россияликларнинг деярли ярми фарзанд кўришни истамайди. Респондентлар фарзанд кўриш истагида деярли тенг бўлиндилар: 46%и фарзанд кўришни режалаштирмаган, 42%и фарзанд кўриш истаги ва бунга тайёрлигини билдирди.
Қиёматгача боқий амаллар
Мўмин инсон доимо савобли амаллар қилишга интилиб, Аллоҳ таолонинг розилигига эришишга ҳаракат қилади ва ушбу амалларнинг савоби вафотидан кейин ҳам давом этишини хоҳлайди. Ушбу мақола орқали мўминнинг вафотидан кейин унга етиб турадиган савобли амалларни бир ҳадиси шариф мисолида ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Ўзингдан кейин нима қолдирасан?
Ўзидан сезиларли из қолдириш ҳақида кўпчилик орзу ва умид қилади. Лекин орзу қилишнинг ўзи етарли эмас, бунга фақат ҳар куни ва мақсадли йўналтирилган тарзда амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар эвазига эришиш мумкин. Мен бу масала билан 9 ёшлигимида қизиқиб қолгандим. Уйимизда эшик тепасида бир ҳадис осиғлиқ турарди ва мен унга кўпинча қарардим, лекин мана энди, орадан 25 йил ўтиб, унинг чуқур маъносини тушуна бошладим. Мана ўша ҳадис: