close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
08.06.2021 20:07

Толибон Афғонистонда хорижий кучларга ишлаган одамлар тавба қиладиган бўлса, хавфсизликда бўлиши ва уруш вайрон қилган мамлакатни тарк этишларига ҳожат қолмаслигини маълум қилди.

22.05.2021 12:50

Афғонистоннинг Вардак вилояти Жалрез туманидаги губернатор қароргоҳи ва полиция штаби сўнгги уч кун давом этган шиддатли ҳужумлардан сўнг «Толибон» қўлига ўтди. Бу ҳақида бугун, 21 май куни, вилоят органларига таянган ҳолда Ariana News хабар берди.

19.05.2021 18:25

“Толибон” ҳаракати билан Афғонистон ҳукумати ўртасидаги уруш ҳаракатлари якшанба куни, мамлакат жанубида жойлашган нотинч Ғилманд вилоятида яна бошланди, шу билан томонлар ўртасида Ийд Ал-Адҳа байрамини нишонлаш учун келишилган уч кунлик сулҳ якунланди.

19.04.2021 15:05

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ва Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Ҳамидуллоҳ Муҳиб билан онлайн-режимда бўлиб ўтган учрашувда баёнот беришича, Эрон ҳукумати толибоннинг мамлакатда ислом амирлиги тузиш режаларидан хабардор ва бунга асло йўл қўйиб бўлмайди, деб хабар қилади «Анадолу» агентлиги.

30.01.2021 03:21

Афғонистон ҳукумати қатор йиллардан бери «Толибон» ҳаракатига қарши ҳарбий кураш олиб бормоқда, лекин охирги вақтларда Кабул ислом қонунийлиги борасида мафкуравий курашга тобора фаол қўшилмоқда. Бу кураш айниқса, ҳозирги кунда, рақиблар 19-йиллик урушни тугатишга қаратилган тинчлик музокаралари билан шуғулланаётган пайтда кучайди, деб хабар бермоқда Gandhara нашри.

04.10.2020 23:43

Толиблар 14 кунда 650 та қуролли ҳужум уюштирди – Афғонистон ТИВ. «Толибон» ҳаракати жангариларининг ҳужумлари оқибатида икки ҳафта ичида Афғонистонда 69 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна 141 киши яраланди.
Бу ҳақида Афғонистон ТИВ расмий вакили Тарик Ариьен маълум қилди.

02.06.2020 19:28

Афғонистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби видеоконференция орқали музокаралар олиб бормоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан видеоконференцияда гаплашди. Бу ҳақда Афғонистон президенти маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

29.05.2020 20:29

Жангарилар Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга биноан озод қилинди. Афғонистон қамоқхоналаридан яна 900 Толибон жангари озод қилинди. Бу ҳақда Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал маълум қилди.

30.08.2019 03:54

АҚШ ва «толибон» ўртасида қайта тикланган, лекин ҳам заиф бўлиб турган тинчлик музокараларининг ҳал қилувчи тўққизинчи раунди Қатар пойтахти Дохада якшанба куни бошланиши лозим эди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги.

22.04.2019 03:43

БМТ Қатарда АҚШ расмий шахслари билан музокараларда иштирок этаётган Толибон ҳаракатининг айрим етакчиларидан санкцияларни вақтинчалик олиб ташлади. Бу ҳақида TOLOnews Толибон ҳаракатига яқин манбаларга ҳавола қилган ҳолда хабар қилади. Қатарда Толибон сиёсий офисининг 14 нафар аъзоси, шу жумладан, ушбу офис бошлиғи ва Толибон ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдул Ғани Барадар тўққиз ой муддатга БМТ қора рўйхатидан чиқарилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase