Замзам сувини ният қилиб ичинг!
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:– “Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир”, деганларини кўпчилик эшитган ва унга амал қилиб келади. Яъни, замзам сувини ният қилиб ичишнинг хосияти, шарофати ва баракоти бор экани, шак-шубҳасиздир. Дунѐ таниган олимлар ҳам уни ният қилиб ичган эканлар:
Фосид ният ила масжид қуриш
...Масжид ибодат учун жой, даъват учун мадраса, ўзаро танишиш ўрнидир. Шу сабабли Ислом масжидларни кўпайтириш, обод этишга ва эътиборли бўлишга чорлаган. Бу амалларни бажарганларга улуғ савобларни ваъда қилган, ҳатто ҳадисда қуйидагича башоратлар берилган:
Ният ва Ихлос (китоб)
Аллоҳ номи ила қувилган шайтоннинг ёмонлигиндан паноҳ сўрайман! “Сен: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман ва мен аввалги мусулмонларданман” деб айт” (Анъом 162,163). “Албатта, биз сенга Китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат қил. Огоҳ бўлингким холис дин Аллоҳникидир” (Зумар 2,3). “Ҳолбуки улар Аллоҳга динни холис қилган ҳолда, ҳаққа мойил бўлиб ибодат қилишга буюрилган эдилар” (Баййина 5).