close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
25.10.2019 07:54

Тошкентда 35 яшар Абдуваҳоб.Н 37 яшар Шаҳло.Т.ни шантаж қилган. Эркак аёлни унинг эрига хиёнат қилганлиги ҳақида миш-мишлар тарқатиш билан шантаж қилган ва 700 доллар талаб қилган. Айтилган пул берилмаган тақдирда Абдуваҳоб маҳаллада миш-миш тарқатиш билан қўрқитган.

01.10.2019 14:04

Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ихтисослашган маданият мактабида ўқувчи қизлар муштлашув уюштирдилар. Бу ҳақида ОАВ хабар қилади. Воқеа жорий йилнинг 17 сентябрида рўй берди. 17 ёшли Мадина исмли қиз синфдош қизлари томонидан калтакланди. Жабрланувчининг онаси айтган сўзларига кўра, Мадинани тўртта қиз  кастет билан калтаклаган. Қиз касалхонага ётқизилган, унинг боши ва юзи жароҳатланган.

15.09.2019 18:26

Жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида Тошкент шаҳрида 27 нафар аёл ўз жонига суиқасд қилган. Бу ҳақида ИИББ ҳуқуқбузарликлар олдини олиш Бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мақсуда Хўжаназарова хабар қилди. Бу борадаги статистика брифинг давомида айтилди. Маълум бўлишича, жорий йил пойтахтимизда ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари сони аёллар орасида қарийб икки баравар қисқарган.

09.09.2019 14:50

Тошкентда собиқ «ДАН» ходими Рустам Эргашев ваҳший қотиллик содир этди, деб ёзади маҳаллий ОАВ. У таниши бўлган юрист Обид Шомаксудовдан 4000 доллар қарз олганди. Лекин пулларни қайтармаслик учун Сергели туман суди ходимини «бир ёқли» қилишга қарор қилди.

17.08.2019 20:54

Тошкентлик ёш блогер Артур Бабаев ўзини поезд тагига ташлади. Блогернинг ҳаракатлари камерага ёзиб олиниб, тармоқда жойлаштирилди.Блогер бу ҳаракатни обуначилар ва «лайк»лар сонини кўпайтириш учун амалга оширганини тан олди. Видео ҳақиқатдан ҳам ўн минглаб «лайк» ва кўриб чиқишларга эришди.

05.06.2019 23:16

Лойиҳа бўйича Чирчиқ дарёсининг нариги қирғоғида 20 минг гектарга тенг «Янги Тошкент» қурилиши режалаштирилган бўлиб, унда ҳукумат ва маъмурий бинолар, элчихоналар жойлаштирилади. «Янги Тошкент» яна 2 миллион кишини сиғдира олиши кутилмоқда.

31.05.2019 05:06

Ўзбекистонда 1-2 июнь кунлари Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳиндуизм динининг баҳор фестивали сифатида ҳам машҳур бўлган Холи бўёқлар фестивали ўтказишга қарор қилинди, деб хабар беради «Sputnik.Узбекистан». Тадбирда иштирок этиш катталарга тавсия қилинади, болалар учун эса Atlas Чиланзар савдо марказида бўлиб ўтадиган кўнгилочарлик-билим олиш характерига эга бўлган «Болалигим» фестивали режалаштирилган.

17.04.2019 13:51

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда 9 май куни "Ўлмас полк" акцияси ва кўча бўйлаб юришларга ҳокимият рухсат бергани ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилди. ИИББ раддияси нимаси билан муҳим: сўнгги бир неча йилдан бери Vesti.uz, Podrobno.uz, Nuz.uz ва Sputnik Uzbekistan каби расман Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган, лекин Россиянинг мафкурасини тарғиб қилиб келаётган ОАВлар 9 майда нишонланадиган Хотира ва қадрлаш куни арафасида бундай акция ва юришларга рухсат этилгани ҳақида луқма ташлаб келади.

11.04.2019 13:51

Ҳозирда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар биримизни қувонтиради. Ушбу йўналишдаги ишлар айниқса, ёш оилалар, эскирган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва бошқа аҳоли тоифалари вакилларига арзон уй-жойлар ажратилишида ўз аксини топмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase