close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
13.06.2020 02:19

МДҲ мусулмон мамлакатлари раҳбарлари 24 июн куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба куни парадида иштирок этишларини тасдиқладилар, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида. Айни пайтда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари тез орада Россия пойтахтига ташриф буюриши маълум.

01.05.2020 12:29

Россияда янги турдаги коронавирус билан боғлиқ вазият шиддатли суратда ёмонлаши бормоқда. 29 апрель кечга ва 30 апрель эрта тонгда касалланганлар сони қариб 100 мингга етди. COVID-19 билан энг оғир вазият - бу Москвада. Россияда коронавируснинг янги туридан вафот этган ҳолатлар сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.

15.04.2020 05:40

13 апрель куни Москва епархиясининг 18 нафар руҳонийсида CОВИД-19 коронавирус тестлари ижобий натижа бергани маълум бўлди. Натижалар олингач, Россия пойтахтининг айрим православ черковлари карантинга ёпила бошлади. "Ҳамма нарса ёпиқ, ҳамма нарса муҳрланган", деб айтади "360" телеканали Крилатскийдаги «Рождество Пресвятой Богородицы» черковининг руҳонийларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтириб.

04.04.2020 15:48

Ўтган сутка давомида Москвада коронавирус касаллигига чалиниш билан боғлиқ 434 та ҳолат қайд этилди, хабар қилинади мэрнинг сайтида. Бу 448 та ҳолат қайд этилган бир кун олдинги кўрсаткичан камроқ. Пойтахт бўйича умумий касалланганлар сони эса 3357 кишига етди.

29.01.2020 17:07

Москва мемориал масжидининг имоми Шамил Аляутдинов "ҳозирги молиявий аҳволини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун" машғулотларни эълон қилди. Бу ҳақда диний раҳбарнинг веб-сайтида хабар берилди. Хабарга кўра, курс олтита вебинардан иборат бўлиб, унда имом одамларга пул ишлаш учун психологик ёрдам бериш ва уларни инвестиция киритишга ўргатишни ваъда қилади.

04.12.2019 06:28

9-10 декабрь кунлари Москва шаҳрида «Артдокфест» фестивали доирасида турмушга чиққан мусулмон аёлнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинадиган «Завжа» тўлиқ метражли фильми илк бора намойиш этилади. Алфиназ исмли ёш аёл, иккита вояга етмаган боланинг онаси, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган эри билан учрашиш учун узоқ йўлга ҳозирланади.

01.12.2019 21:07

Россия муҳожирлар Федерацияси 1 декабрь куни Москвада Марказий Осиё республикаларидан номдор спортчилар иштирокида қоидаларсиз жанг (MMA) бўйича турнир ўтказади. Бу ҳақида IslamNews га федерация матбуот хизматида хабар қилишди.
Турнир саккиз минг томошабинни ўз бағрига сиғдирадиган Лужникидаги Кичик аренада бўлиб ўтади.

29.09.2019 10:41

Москва ҳукуматида Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равил Айнутдиннинг пойтахтдаги мусулмонлари сони ҳақидаги баёноти кулгили деб топилди. Шу кунларда «Известия»га берган интервьюда муфтий шаҳарда тахминан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик аҳоли – ислом динига эътиқод қилишини айтди ва бунда мэрия амалдорларидан ошкора бўлмаган равишда олинган маълумотларга таянди.

26.09.2019 19:08

Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Россияда кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди. У 25 сентябрда баёнот берганидек, бу қадам кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилган бўларди. Аляутдинов Россияда аёллар сони эркаклар сонидан 10 миллионга кўп эканлиги, бунда аёлларнинг кўпчилиги ажрашган ёки бева қолганлигини эслатди, хабар қилади «РИА Новости».

19.09.2019 17:32

Янги ўқув йили бошланишидан олдин Москва муфтийлиги болалар учун байрам тадбири ўтказди. Байрам Крио-шоудан бошланди. Суюқ азот ёрдамида намойиш этилган кўргазмали экспериментлар ва кучли таасурот қолдирадиган фокуслар болаларни бефарқ қолдирмади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase