close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
24.02.2019 10:44

АҚШ ИШИД олтинини олиб қўйди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Ироқда жойлашган АҚШ қуролли кучлари бу «Ислом давлати»га тегишли бўлган деган баҳона остида 40 тонна олтин ва 17 тонна кумуш олиб чиқиб кетган. Қимматбаҳо юк АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари вертолетларига юкланди ва америка ҳарбий базаларидан бирига жўнатилди, деб хабар беради SANA Сурия агентлиги. 

10.01.2019 09:14

АҚШ ИШИД салоҳиятига баҳо берди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Қўшма Штатлар Сурияда ИШИД жангариларининг заифлашувида асосий хизматларни ўзи бажарган деб ҳисобламоқда. АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг баёнот беришича, америка қуролли кучлари ИШИДнинг ушбу араб мамлакатидаги имкониятларини 99 фоизга йўққа чиқарди, деб хабар беради The Washington Free Beacon.

09.12.2018 17:31

Хитой давлат газетаси The Global Times мусулмон уйғурларни оммавий равишда қўлга олиш амалиётини ҳимоя қилишга уринди, лекин бунда қўпол хатога йўл қўйди. Газета ва Хитойнинг АҚШдаги элчиси маълум қилишича, уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда – бу изоҳ глобал миқёсда кучли норозиликларга сабабчи бўлди.

26.11.2018 16:35

ИШИД террорчилик ташкилоти АҚШнинг иттифоқчиси саналади. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай баёнот берди, дея хабар қилади РИА Новости. «Давлат департаменти яқин кунларда маълум қилдики, ИШИД ҳозирча мағлуб этилмаган, лекин уни мағлуб этишнинг асосий бошланғич шарти Сурияда ҳукмрон режимни алмаштириш ҳисобланади», - деди у  Португалия ТИВ раҳбари Сантуш Силва билан учрашувда.

14.11.2018 02:26

Австралия мусулмонлар жамияти мамлакат бош вазири Скотт Моррисонни терроризм нуқтаи назаридан исломни ёдга олиб ўтганлиги учун узр сўрашни талаб қилди. Бу ҳақида SBS канали хабар беради. «Австралияда диний экстремизмнинг энг катта таҳдиди радикал ва  хавфли экстремистик ислом мафкураси ҳисобланади», - Моррисон айнан шу сўзлари сабаб ксенофобия учун танқидга учради.

09.11.2018 09:11

ИШИД тарафдорлари Тожикистонинг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида жойлашган қаттиқ режимдаги колонияда исён кўтардилар. Бу ҳақида РИА Новости агентлиги вилоят ҳуқуқ-тартибот структурасидаги манбаларига ҳаволга қилган ҳолда хабер берди.
«Хўжанд шаҳрида қаттиқ режимдаги колонияда кўтирилган исённи босиш учун штурм давомида ўн уч нафар муҳбус ўлдирилди», - хабар беради манба.

04.11.2018 00:08

Ироқ ҳукумати «Ислом давлати» халқаро террорчи гуруҳ жангарилари томонидан вайрон қилинган насронийлар ибодатхоналарини тиклаш бўйича кенг кўламли дастурини амалга оширишни бошлади. Қайд этилишича, бутун мамлакат бўйлаб ИШИД назорати остида бўлган ёки жиддий зарар етказилган ўнлаб черковлар қайта таъмирланади ёки тикланади.

03.11.2018 00:32

АҚШ «Ислом давлати» халқаро террорчилар гуруҳи жангариларига қурол-яроғ етказиб берган ва бунинг эвазига олтин ва тарихий артефактлар олган. Бу ҳақида араб тилидаги ҳужжатга ва Курдистон ишчи партиясининг қурол-яроғ етказиб беришда иштирок этган манбасига ҳавола қилган ҳолда Туркиянинг Yeni Safak нашриёти хабар беради.

23.10.2018 17:13

АҚШ бошчилигидаги Халқаро коалиция гўёки масжид ИШИД назорати остида эканлиги ва белгиланган мақсадда фойдаланилмаётганлиги ҳақида олинган маълумотга асосан Суриянинг ас-Суса шаҳридаги масжидга қарата зарбалар берди. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги вакили генерал Жозеф Вотел айнан шундай баёнот қилди.

17.10.2018 09:53

Amnesty International Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти душанба куни АҚШ бошчилигидаги коалициянинг ўтган йили бунинг натижасида ИШИД Раккадан сиқиб чиқарилган жанг вақтида тинч аҳолининг ҳалок бўлганлини тан олиш ва бунда ўз ролини тергов қилишга қодир эмасликда айблади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase