Карбало фожиаси
Ҳижрий 60 йилда халифа Муовия ибн Абу Суфён вафот этиб, ўрнига унинг амрига биноан ўғли Язид халифа бўлиб қолгач, Шом аҳли унга байъат қилди. Сўнг Язид ўзига байъат олиш учун Мадинага одам юборди. Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан Абдуллоҳ ибн Зубайр унга байъат қилишдан бош тортдилар ва ўша кечаси Мадинаи мунавварадан чиқиб, Маккаи мукаррама томон йўл олдилар.
Саййида Зайнаб бинт Али
Саййида Зайнаб бинт Али – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ва Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг қизлари, яъни Пайғамбаримизнинг невара қизларидир. Карбало воқеалари ҳамда ҳазрати Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлишлари ҳақида мусулмонларни воқиф қилишда муҳим ўрин тутган.