Абу Муслим
Варшава НАТО иттифоқчилари билан биргаликда Калининград вилояти яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларга тайёргарлик кўрмоқда.
Британия разведкаси босқинчи рус қўшинлари Авдеевкани ўраб олишга уринишда зирҳли техникада катта йўқотишларга дучор бўлаётгани ҳақида хабар берди.
Номаълум шахс Лиссабондаги исмоилийлар марказига келганларга пичоқ билан ҳужум қилди. Икки киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Жиноятчи қўлга олинган.
Германия Украинага ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада ошириши мумкин - учдан 15 миллиард еврогача. Германия молия вазирлиги Бундестагдан келгуси йиллар учун бюджетдан қўшимча маблағ ажратишни сўради, деб ёзади Der Spiegel.
Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес АҚШ ҳисоб-китобларига таяниб, Россиянинг Украинага қарши урушдаги йўқотишлари аллақачон 220 мингдан ортиқ одам ярадор ва ҳалок бўлгандан иборат эканлигини айтди.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг собиқ давлат котиби Майк Помпео 3 апрель куни Украинага келади.
Фаластин расмийлари ва Исроил полициясининг маълум қилишича, Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда уюштирган рейд чоғида бир фаластинликни ўлдирган. Афтидан, Исроил зўравонликлари муқаддас Рамазон ойида ҳам тўхтамайди.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Ироққа эълон қилинмаган сафари чоғида Қўшма Штатлар мамлакатдаги ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолиш ва Ишидга қарши курашни давом эттириш тарафдори эканини айтди.
Тарихчи ва тадқиқотчилар Грециянинг Усмонийлар даврида қурилган тарихий масжидларни ёпиш ҳаракатларини қоралади.
Биринчи Ислом жамияти, баъзи доиралар одатда ишонганидек, қилич кучи билан эмас, балки Мадина Конституцияси деб аталмиш ижтимоий шартнома хавфсизлигини таъминлашда барпо этилган. Ҳар ҳолда, Мадина Конституцияси мусулмонлар, яҳудийлар ва мушрикларнинг плюралистик жамияти учун озод жамият ташкил қилиб, озодлик машъалини ёқди. Инсоният цивилизациясининг интеллектуал ва сиёсий тарихида бундай мисли кўрилмаган Озод жамиятга шахсан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан григориан тақвими бўйича 622 йилда, яъни замонавий, плюралистик, диний бағрикенг эркин жамиятни мустаҳкамлайдиган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан (1948) бир минг уч юз йил аввал асос солинган.
24-март, жума куни Украинанинг Лвов шаҳрида масжид ва ислом диний-маданий маркази очилди. (Щирецкая, 36, "Южний" ТЕC ҳудудида). Бу шаҳардаги тўртинчи шундай мусулмон маркази, бироқ у минорали масжидга эга бўлган ягона масжиддир, деб хабар беради Zahid.net.
Мутахассисларнинг фикрича, Россия армияси қўмондонлари орасида ҳақиқий йўқотишлар икки-уч баравар кўп бўлиши мумкин.