close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тарихчилар Грециядаги Усмонийлар масжидларининг ёпилишини қораламоқда

Тарихчи ва тадқиқотчилар Грециянинг Усмонийлар даврида қурилган тарихий масжидларни ёпиш ҳаракатларини қоралади.

Тракя университети тарихчиси Сабри Чан Саннавнинг фикрича, насронийлар Туркия черковларида эркин ибодат қилишар экан, мусулмонлар Хиос шаҳрининг қадимий масжидларини зиёрат қилиш ҳуқуқидан маҳрум.
Олимларнинг фикрича, Греция Туркиянинг насроний мероси ва ибодат жойларига бўлган ҳурматига муносиб жавоб бермайди. Хусусан, 1912 йилда Византия музейига айлантирилган Хиос оролидаги Меджиди масжиди аллақачон мусулмон диний биносига хос хусусиятларини йўқотган, деб ёзади IslamNews Daily Sabah нашрига таяниб.
Мармара университети архитектура профессори Невал Конук Греция ҳукумати тарихий масжидларнинг қиёфасини атайлаб ўчириб ташламоқда, дейди. "Баъзи масжидлар Византия меъморчилигига ўхшаб қайта тикланмоқда", деди у. "Улар масжидлардан минораларни олиб ташлашмоқда".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase