Абу Муслим
Кеча Россия Федерацияси президенти Владимир Путин «Валдай» мунозаралар клубининг пленум сессиясида сўзга чиқиб, ҳозирги кундаги долзарб масалалар, жумладан, Россияга қарши бўлган ядро агрессия ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. «Бизнинг ядро қуролидан фойдаланиш концепциямизда олдини олувчи (превентив) зарба бериш кўзда тутилмаган.
Уйғурлар – Хитойнинг ушбу давлати ҳудудидан ташқарида энг машҳур бўлган кичик миллатдир. Курдлар ва туареглар билан бир қаторда улар ўз давлтига эга бўлмаган энг йирик халқлар учлигига киради. Уйғурлар фақат миллиарддан ортиқ хитойликлар олдида кичик миллат ҳисобланади – ХХР ҳудудида ҳозир уйғур миллатига мансуб ўн миллиондан ортиқ фуқаро яшайди.
«Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан Нур ва ойдин Китоб келди.» (Моида сураси, 15)
1867 йил 30-март Вашингтонда тарихий олди-берди шартномаси имзоланди. Россияга тегишли 1 миллион 519 минг кв. км. ер савдога қўйилди. Шартномага кўра, бу ер учун 7 200 000 доллар (11 миллион Чор Россия рубли) ҳақ тўланиши лозим эди. Бироқ бу пуллар Чор Россияси ҳукуматига етиб келмаган.
«Пи ҳаёти» бу – анимация элементларидан фойдаланган ҳолда 3D форматида яратилган Энг Лининг саргузашт драмаси. Фильм Ян Мартелнинг 2001 йил чоп этилган шу ном остидаги китоби асосида саҳналаштирилган. Фильм экран юзини кўриши билан улкан муваффақиятга эриша бошлади. Америка киносанъат институти уни йилнинг ўнта энг яхши кинокартинасидан бири деб атади.
Эрамиздан аввалги 44 йилнинг 15 мартида Рим ҳукмдори Гай Юлий Цезарь сенат биносида эди. Сенаторлардан бири, Луций Тиллий, унга укасини авф этиш ҳақида илтимос билан мурожаат қилди. Рад жавобини олгач, у диктатор либосининг бир четидан ушлаб тортди. Бу эса унинг атрофида турган сенаторлардан иборат фитначилар учун белги бўлиб хизмат қилди.
Беш маҳал ўқиладиган намоз организмда инсоннинг бахтиёрлик ҳиссига жавоб берувчи серотонин гормонининг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунинг билан биргаликда намоз вақтидаги харакатлар қон айланишнинг яхшиланиши ва терининг ёшаришига олиб келади. Бундай маълумотлар билан туркиялик эстетик ва пластик жарроҳлик мутахассиси, профессор Ахмет Арслон timeturk нашриёти сахифаларида ўртоқлашди.
Хусусий бизнесни очишда муаммолар талайгина, айниқса бу иш ресторан очишга тааллуқли бўлса. Натижа ҳар доим ҳам киритилган сармоя ва сарфланган кучларни оқлайвермайди. Кўпчилик харажатларни, прогноз қилинаётган фойдани нотўғри баҳолагани боис муваффақиятсизликка учрайдилар. Шунингдек, ходимларнинг нотўғри танланиши ҳам натижага салбий таъсир кўрсатади.
Европада зўравонлик авж олмоқда. Европа иттифоқида истиқомат қиладиган учдан бир аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликлар қурбони бўлган. Бу Европа фундаментал ҳуқуқлар агентлиги тарафидан тақдим қилинган маълумотлардир. Улар 42 минг аёллар орасида сўровнома ўтказган ва Европа бўйича натижаларни кўриб хайратда қолган: Европа иттифоқи мамлакатларида 62 миллион аёл зўравонлик қурбони бўлишган.
Ғарб ўзини Афғонистон халоскори сифатида кўрсатиб, мазкур мамлакатнинг маданий қадриятлари ва бошқа бойликларига ҳам ҳамла қилди. Империалистик кучлар марказининг маълум бир хислати бор: қачонки улар мусулмон мамлакатларининг бирини нишонга олса, улар энг аввал ўша мамлакатдаги исломий қадриятларни ёмонлашни бошлайди. Шу тариқа жамият ва шахсларнинг онгини таслим қилмоқчи бўлишади.
Одамларнинг ҳолати ҳақида фикр қилиб, шайтон бизни ўтаайёр ва моҳирона йўллар билан залолатга бошлаётганини кўриб ҳайрон қоласан. У катта қунт билан ҳар бир одамни иймонидан ёки ҳеч бўлмаса солиҳ амалларидан узоқлаштиришга тинмай ҳаракат қилади. Баъзиларни “Қалбларингиз пок, шунинг учун ҳам ибодат ёки тавбаларга ҳозирча эҳтиёж йўқ”, деб ишонтиради.
Кунларнинг бирида бир солиҳ инсон, Аллоҳ таолони қўйиб дарахтга сиғинадиган одамлар ҳақида эшитиб қолибди. У болтасини олиб дархатни кесиш учун йўлга отланибди. Йўлда шайтон унга бир чол қиёфасида йўлиқиб, ундан сўрабди: