Абу Муслим
Ҳақиқий мусулмон инсон иймон билан ва савоб умидида Рамазон рўзасини тутади. Иймон унинг қалбини обод қилади: “Ким иймон билан ва савоб умидида рамазон рўзасини тутса, унинг аввал қилган гувоҳлари кечирилади”. Рўзадорнинг рўзаси унинг тилини, кўзини, барча аъзоларини унинг ажрини кетказадиган, рўзасини бекор қиладиган ҳар бир динга тескари ишдан сақланишида кўринади. “Бировинглар рўза тутган куни беадаб сўзлар айтмасин, шовқин қилмасин. Агар уни биров сўкса ёки уришса “мен рўзадорман”, десин”. “Ким ёлғон сўзни ва унга амал қилишни ташламаса, Аллоҳ унинг таоми ва шаробини ташлашига муҳтож эмасдир”.
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуга бир кишининг чақимчилик қилиши хабари етиб келди. Шунда Ҳузайфа: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон - қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсаларни тарк этган кишидир». Ушбу лафз Имом Бухорийнинг лафзидир. Имом Муслимда эса қуйидагича: Бир киши Набий алайҳиссаломдан «Энг яхши мусулмон қайси», деб сўради. У зот: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир», дедилар (Муттафақун алайҳ).
ИҲТ интернет саҳифасида берилган ёзма баёнотда, Исроилнинг Ғазога қарши давом этган ҳужумларни муҳокама қилиш учун келгани билдирилди.
Маълумки, кейинги пайтларда ўзларини гоҳ салафий, гоҳ аҳли ҳадис эканини даъво қилувчи айрим тоифалар мазҳаб ва мазҳабга эргашувчиларга турли маломатлар ёғдириб, уларни бидъатчи деб айблаб, буюк имомларга тош отишни ўзларига касб қилиб олганлар. Уларнинг фикрига кўра: "Мазҳаб бошқа, шариат бошқа. Мужтаҳид имомлар томонидан баён қилинган аҳкомлар, масалалар, гўё имомларнинг шахсий фикр ва тушунчалари бўлиб, уларга эргашишни Аллоҳ ва унинг росули бирор кишига вожиб қилмаган, деб қаралади. Шунингучун тўрт мазҳабдан бирига эргашиш вожиб ёки мустаҳаб эмас. Мусулмон киши ўша мазҳаблардан муайян бирига эргашишга мажбур эмас. Балки, ким уларнинг бирига муттасил равишда эргашадиган бўлса, у мутаассиб ва кўр-кўрона эргашувчи, адашган ҳисобланади".
Украина қуролли кучлари биринчи марта уруш зонасида Франциянинг янги узоқ масофали AASM Hammer бомбаларидан фойдаланди. Бу ҳақда Туркиянинг Clash Report нашри хабар берди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram каналида Германия Россия билан урушга тайёрланаётганини ёзди.
Ғаламис така - кушхоналарда, гўшт комбинатларида ва ҳоказоларда қўлланиладиган махсус ўқитилган така. Эчкининг вазифаларига қўйлар подасига сўйиш жойига ҳамроҳлик қилиш киради, таканинг ўзи эса яширин чиқиш жойини билиб, у ердан омон чиқади. Ғаламис така подани тинчлантиради ва унда (келажакка) ишонч уйғотади. Бундай така гўшт комбинатида расмий лавозимга эга бўлиб, унга алоҳида маблағ ажратилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: “ё Расулуллоҳ, фалон аёл кечалари намозга туради, кундузи рўзалар тутади, ибодатлар қилади, лекин қўшнисига тили билан озор беради”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У аёлда яхшилик йўқ, у - дўзаҳидир”, дедилар. Яна саҳобалар у зотга: “Фалончи аёл фақат фарз намозларнигина ўқийди, бир бўлак пишлоқ садақа қилади, лекин бировга озор бермайди”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У - жаннатидир”, дедилар (Бухорий ривояти).
71700 киши жароҳат олди
Эй солиҳ банда! Сен шуни билки, дин йўлидан кетмаган инсон охират саодатидан маҳрум бўлади. Бу йўлдан юриш учун шаҳватга асир бўлмаслик ва нафсни енга билиш керак. Йўлни билмаган киши ғафлатда қолади. Бу йўлидан тик қоялар ва баланд тепаликлар чиққан йўловчига ўхшайди. Агар у йўлидаги тўсиқлардан ўта олмаса, йўл машаққатлқарини енгиш учун ўзида куч ва истак топмаса, шубҳасиз, у бу йўлда ҳалок бўлади.
Ҳижрий саккизинчи йил, шаввод ойида бўлиб ўтган.