Долзарб мавзу (1109)
Подкатегории
Шиаларнинг муқаддас Қум шаҳрида бир аёл ҳижоби ҳақида танбеҳ берган уламога ташланиб, унинг салласини улоқтириб оёқости қилган. Воқеа акс этган видео ўтган йили интернетда тарқалгач, кўпчилик бу аёлни мақтади, аммо руҳонийнинг тарафини олганлар бўлмади.
Агар АҚШ Россия Федерациясини терроризм ҳомийси деб тан олса, бошқа давлатлар ҳам Вашингтонга эргашади. Кейин эса Кремл раҳбари Владимир Путин халқаро жиноятчига айланади. Вазият ҳақиқий "Путинга қарши коалиция"нинг шаклланишига олиб келиши мумкин, шундан сўнг Москва сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан яккаланиб қолади.
Туркия ҳаво кучларининг Ҳалаб чеккасидаги ҳарбий постларга уюштирган ҳужуми натижасида Сурия режимининг камида уч аскари ҳалок бўлди, олти нафари яраланди, дея хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги ҳарбий манбага таяниб.
Россиянинг Украинага қарши ҳужумларига кескин қарши чиққан халқаро ҳамжамият Москванинг Суриядаги ҳаракатларига ҳам қарши чиқиши керак, деди "Оқ дубулғалар" кўнгиллилар гуруҳи раҳбари Райд ал-Солиҳ.
Ғазо халқи яна энг юқори бадал тўлаган бўлсада, ўтган ҳафта рўй берган Исроил ва Ғазодаги Фаластин «Исломий жиҳод» ўртасидаги уч кунлик қуролли тўқнашув Ғазода бошланмаган эди. Ғарбий соҳилда, ХАМАС ва унинг кичикроқ ва жангарироқ шериклари "Исломий жиҳод" таъсирига тобора кўпроқ тушиб бораётган Женинда тўқнашув учқуни пайдо бўлганди.
Уни ўлдириш ҳақида «фатво» 1980 йилда сиёсий шиалик етакчиси Ҳумайний томонидан берилган ва айрим шахслар бундан мусулмонларни сафарбар қилиш учун хабар сифатида фойдаланишга ҳаракат қилаётган ҳинд-британ ёзувчиси Салмон Рушдига пичоқ билан ҳужум уюштирилди.
Исроил ва Фаластиннинг "Ислом жиҳоди" жангари гуруҳи сулҳ эълон қилди ва бу фаластинликларда Исроилнинг Ғазони уч кунлик камида 44 нафар, жумладан, 15 нафар бола ҳалок бўлган бомбардимонидан тўхтатилишига умид уйғотди.
Фаластиннинг давом этаётган бўлиниши қирғоқ анклавидаги соғлиқни сақлаш соҳасига таъсир кўрсатди. Одамлар Хамас ва Фатх ўртасида давом этаётган сиёсий рақобат Ғазодаги соғлиқни сақлаш тизимига қандай таъсир қилаётганидан норози.
Европа расмийлари икки давлат ўртасидаги энергетика, молия ва савдо соҳаларидаги дўстона муносабатлардан хавотирда.
Савол: Бизнинг тарафларда бир тариқат шайхи бор. У ўз муридлари руҳини тарбиялашда баъзилари билан бирга ухлаш, оғушига олиш ва лабидан ўпиш ила тушида ҳам, ўнгида ҳам Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрадиган бўлишларини кафолат беради. Мана шу йўл тўғрими?
Сурия Яқин Шарқдаги ноқонуний наркотик каптагон ишлаб чиқариш марказига айланди. Унинг контрабандаси ҳажми ўн миллионлаб таблеткаларни ташкил этади ва бу жиноий бизнесдаги умумий айланма беш миллиард долларни ташкил қилади. Ушбу дори ишлаб чиқариш бўйича собиқ етакчи Ливан Ҳизбуллоҳи анча орқада қолди.
Украина билан кенг кўламли урушнинг бешинчи ойида Россия армиясининг йўқотишлари рекорд даражадаги 40 минг кишидан ошди. Фронтнинг тор участкаларида артиллерия устунлигига қарамай, жануб ва Донбассда русларнинг ҳужуми тўхтаб қолди, бу Украина қуролли кучлари қарши ҳужуми учун имконият ойнасини очади.
Исроил ҳарбийлари исталган вақтда Эроннинг Қум шаҳри яқинида жойлашган Фордо уран бойитиш заводини йўқ қилиш бўйича махсус операцияни бошлаши мумкин.