Режим қуролли кучлари сешанба кунги ҳужумга жавоб қайтарди ва "турк армияси ва туркпараст мухолифат жангчиларининг айрим позицияларига моддий ва инсоний талофатлар етказди", деди расмий ҳеч қандай тафсилотларни келтирмагасдан.
"Қуролли кучларимиз томонидан бошқариладиган ҳарбий постга қилинган ҳар қандай ҳужумга барча фронтларда тўғридан-тўғри ва зудлик билан жавоб қайтарилади", — дейилади SANA баёнотида.
Қайд этилишича, Туркия зарбаси Сурия демократик кучлари (СДК) қўл остидаги Кобани шаҳри яқинида бўлган. Айнан ўша ерда тунда гуруҳ ва турк кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлади.
СДК асосан YPG (миллий мудофаа бўлинмалари) жангариларидан иборат бўлиб, Туркия уларни Курдистон Ишчилар партиясининг (КИП) Суриядаги бўлими деб билади. Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи КИПни террорчи гуруҳ деб тан олди.
Жанговар ҳаракатларни кузатувчи Буюк Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси Туркия рейдида 17 киши ҳалок бўлганини маълум қилиб, уларнинг ҳаммаси Сурия аскари эканлиги аниқ эмаслигини қўшимча қилди. Шунингдек, саккиз киши жароҳатлангани хабар қилинган.
Сурия шимолидаги СДК назоратидаги ҳудудларда жойлашган Hawar News агентлиги 16 режим аскари ҳалок бўлганини, бошқа бир хабар агентлиги North Press агентлиги эса 22 аскарнинг ҳалок бўлганини маълум қилди.
Туркия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бошқа бир ҳодисада КИП кучлари кечаси ҳам Туркия ҳудудига ҳужум қилиб, чегарадаги Шанлиурфа вилоятининг Бирежик шаҳри яқинида бир аскарни ўлдирган.
Вазирлик, Анқаранинг Сурия ичкарисида уюштирган жавоб зарбалари натижасида "13 нафар террорчи йўқ қилинди" деди ва минтақада амалиётлар давом этаётганини қўшимча қилди.
Туркия 2016 йилдан буён Сурия шимолида учта йирик трансчегаравий ҳарбий операция ўтказди, юзлаб километр ҳудудларни эгаллаб олди ва асосан YPG га қарши 30 километр ичкарига ўтди.
Туркия уни ҳокимиятдан четлатилишини талаб қилган ва қочқинлар учун эшикларини очишга даъват қилаётган исёнчиларни қўллаб-қувватлаб, Сурия диктатори Башар Асадга қизғин қаршилик кўрсатмоқда.
Аммо ўтган ҳафта Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Сурия ҳукумати ва мухолифатни муросага чақирди.
Унинг изоҳлари Анқаранинг Асад ҳукуматига нисбатан узоқ йиллик душманлигининг очиқ-ойдин заифлашуви сифатида баҳоланди ва Сурия мухолифати ва исёнчи гуруҳларни ғазаблантирди.
Туркия Башар Асад кучларига зарба берди
Туркия ҳаво кучларининг Ҳалаб чеккасидаги ҳарбий постларга уюштирган ҳужуми натижасида Сурия режимининг камида уч аскари ҳалок бўлди, олти нафари яраланди, дея хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги ҳарбий манбага таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси