Долзарб мавзу (1113)
Подкатегории
Фаластин расмийлари ва Исроил полициясининг маълум қилишича, Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда уюштирган рейд чоғида бир фаластинликни ўлдирган. Афтидан, Исроил зўравонликлари муқаддас Рамазон ойида ҳам тўхтамайди.
24-март, жума куни Украинанинг Лвов шаҳрида масжид ва ислом диний-маданий маркази очилди. (Щирецкая, 36, "Южний" ТЕC ҳудудида). Бу шаҳардаги тўртинчи шундай мусулмон маркази, бироқ у минорали масжидга эга бўлган ягона масжиддир, деб хабар беради Zahid.net.
Путин Украинадаги ҳарбий мағлубиятдан қўрқади ва шунинг учун у Ғарбни Беларусда Россиянинг тактик ядровий қуролларини жойлаштириш билан қўрқитмоқчи.
Кремл ва Путиннинг Хитой раиси Си Цзинпиннинг Россияга ташрифидан катта натижалар кутиб қилган умидлари пучга чиқди, десак, ҳеч нарса демаган бўламиз. Бу - фалокат. Ташрифини деярли ярмига қисқартирган ва Россия коммунистларининг "абадий раҳбари" Гена Зюганов билан ҳам, Дума фракцияларининг бошқа раҳбарлари билан ҳам учрашмаган Си Цзинпин бирорта ҳам тайёрланган битим ва шартномани имзоламади.
Кремл камида 16 минг боламизни Украинадан олиб чиқиб кетди. Гўёки уларни урушдан ҳимоя қилиш учун ёки етим қолганлиги учун олиб кетишган. Бироқ, Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Белова ўзини фош қилиб қўйди.
Бу ҳафта Россия оммавий ахборот воситалари жуда фаол ва жуда уюшқоқлик билан иккита видеоклипни тарқатишди, улардан бирида камуфляждаги қаҳрамонлар ўзларини украиналик ҳарбий хизматчилар сифатида қодировчилардан тортиб олинган ўлжа сифатида кўрсатиб, Қуръон мусҳафига қўйиб чўчқа ёғини кесади, иккинчисида эса Қуръоннинг бир қанча мусҳафларини (тўпламларини) ёқиб, ифлос куфрини намойиш қилади.
Қозоғистондаги сергак кузатувчилар мамлакат Москванинг навбатдаги нишонига айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда, зеро Путин бу республикадан Россия иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун фойдаланмоқда.
Ҳисоботлар, текширувлар ва фош қилувчи материалларда Хитойнинг нотинч ғарбий минтақасида кенг тарқалган қийноқлар, ўзбошимча ҳибслар ҳамда мусулмонларнинг диний ва репродуктив ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида батафсил маълумот берилган.
Германияда жойлашган Жаҳон уйғурлари конгресси 2023-йилги Нобел Тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилмоқда.
Расмий Пекин Хитой қурол-яроғи етказиб бериш муҳокамаси ҳақида маълумот ошкор қилган Кремлдан норози.
Рамзан Қодиров "Asharq News" телекомпаниясига интервью бериб, араб аудиториясига мурожаат қилди ва унда яна бир бор Украинадаги босқинчиликни "жиҳод" сифатида тақдим этишга уринди.
Миллий республикалар онг ва норозилик майдонидир!