Долзарб мавзу (1113)
Подкатегории
2023 йил 21 ноябрда Владимир Путин Украинага қурол билан ёрдам бераётган давлатларга, жумладан АҚШга, таҳдид қилиб чиқиш қилди. У "гуманитар сабаблар" туфайли янги ракеталар зарбалари ҳақида олдиндан огоҳлантиришини айтди. Бу таҳдидларга Оқ уй тезда муносабат билдирди.
Покистонда Исломий Идеология Кенгаши (CII) раиси доктор Роғиб Ҳусайн Наймий виртуал шахсий тармоқ (VPN)дан фойдаланишни муайян ҳолларда исломий бўлмаган деб баҳолади. Унинг таъкидича, VPNдан фойдаланиш орқали тақиқланган ёки ноқонуний веб-сайтларга кириш шариатга зид бўлиб, давлат ҳар қандай бузуқликка олиб келувчи воситаларни чеклаши лозим.
Исмоилаға Жамоаси – бу Нақшбандия тариқатининг Ҳалидия шохобчасига мансуб жамоаларнинг бўлиб (бундай жамоалар кўп), Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Чоршанба маҳалласидан Исмоилаға масжиди марказида ташкил қилинган. Бу жамоа сунний ислом таълимотига амал қилганини даъво қилади (аслида аҳли сунна эмас) ва уларнинг асосий таъкидларидан бири тасаввуф таълимотидир. Исмоилаға жамоаси ҳозирги Туркиядаги энг катта ва таъсирли секталардан бири ҳисобланади.
Узоқ масофали қуроллар – Украина алоҳида эътибор қаратаётган йўналишлардан биридир. Бундай қурол душман орқа фронтидаги объектларни самарали йўқ қилиш учун зарур. Бу фақатгина босқинчиларнинг Украина ҳудудида бўлишини улар учун «дўзах»га айлантириш эмас, балки фронт чизиғида душман қўшинларини заифлаштириш учун ҳам керак.
Жанжал давом этмоқда: Жуббали Аҳмад Хожа Исмоилоға жамоатига тегишли мадрасаларга талабаларни юбормаслик кераклигини айтди. Машҳур олим жамоат ичидаги талабаларга унга қарши дуо қилишни уқтирилаётганини таъкидлади.
Бу хабарда Жуббали Аҳмад номи билан танилган Аҳмет Маҳмуд Унлу Исмоилоға жамоаси ҳақида жиддий айбловлар билдирган. Унинг сўзларига кўра, Исмоилоға жамоаси мадрасаларида кичик қизларга сеҳр қилинмоқда.
Ҳалижда, моторли қайиқда денгиз устида юрганда, бошимизни Фанар маҳалласи томон қаратишимиз билан турли тарихий бинолар диққатимизни тортмоқда. Қирғоқда, тўлиқ темирдан ясалган Православ Свети Стефан черкови бор.
Дональд Трампнинг айрим араб ва мусулмон сайловчиларни унга овоз беришга рағбатлантирган сайловолди ваъдаларининг асоси шунда эдики, улар Байденнинг Исроилни қўллаб-қувватловчи сиёсати Яқин Шарқдаги вазиятнинг асосий сабаби эканлигига ишонишган.
Ўзбек диний электрон адабиётининг сустлиги бир нечта омиллар ва муаммолардан далолат беради. Қуйида уларнинг асосийларини кўриб чиқамиз:
Сайловолди кампанияси давомида республикачилар номзодларини ўз маъмуриятидаги лавозимлар ҳақида расман муҳокама қилмасдан ўтди.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мудофаа вазири Йоав Галантни ишдан бўшатишга қарор қилди. Унинг айтишича, улар ўртасидаги ишонч сўнгги ойларда заифлашган ва бу қарорга олиб келган. Нетаньяхунинг таъкидлашича, уларнинг ўртасидаги келишмовчиликлар ҳукумат қарорларига зид бўлган баёнотлар ва ҳаракатлар билан бирга келган. У шунингдек, бу келишмовчиликлар жамоатчиликка ва душманларга маълум бўлиб, улар бундан фойда кўрганини қўшимча қилди.
Исроилда Нетаньяҳунинг офисидан маълумотнинг ошкор бўлиши билан боғлиқ бўлган инсонларнинг қама-қамаси бошланди, дея хабар бермоқда Financial Times.
Туркия президенти Исроил ҳукуматини инсон ҳуқуқлари тамойилларини бузишда айблаб, Ғазо бўйича ислом оламининг сукутини қоралади.