Тахлил (534)
Россия босқинчиларининг Херсондан қочиб кетиши Кремль раҳбари Путинга бўлган ишончни сўндириб, унинг ҳарбий ваъдаларини бажариш қобилиятини шубҳа остига қўйди.
Рамзан Қодиров ва унинг қўл остидагилари "кўнгилли" сифатида урушга боришни истамайдиган чеченларга қарши оммавий ахборот воситаларида агрессив кампания бошлади. Маълум қилинишича, уларни эркаклик ва диндорлик етарли эмасликда айблай бошлашган. Шу билан бирга, Қодиров чақирув қоғозлари сафарбарлик тугаганидан кейин ҳам келишда давом этишини айтиб, ички ишлар вазирига "хавфсизлик кучларини шай ҳолатда сақлаш"ни топширди.
Россия қўшинларини Днепрнинг чап, шарқий қирғоғига олиб чиқиш ва Херсонни тарк этиш тўғрисидаги қарор урушдаги бурилиш нуқтасидир. Армиянинг қирқ кундан бери Россия Федерацияси таркибига кирган ҳудудлардан чекинишга мажбур бўлганида Кремлнинг ўзидан бошқа ҳеч ким айбдор эмас.
Мутахассислар Россия Федерацияси диктаторининг урушдаги еттита асосий хатосини айтдилар.
Путиннинг Валдай нутқи, агар биз тарихий фейк ва ташвиқотни олиб ташласак, у демократияларга қарши автократиялар ва диктатураларнинг жаҳон урушини олиб боришни истаётганини аниқ кўрсатди.
Исроилда бугун яна бир парламент сайлови бўлиб ўтмоқда - бу тўрт йилдан камроқ вақт ичида бешинчи бўлиб, бутун эътибор Фаластинлик сайловчиларга қаратилди.
Яқин йилларда "армия ва бутун куч блокини ҳар томонлама модернизация қилишга" алоҳида эътибор қаратилади, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ноябрь ойидаги сайловлар дастурини тақдим этар экан. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон олдида турган ташқи муаммолар "мисли кўрилмаган".
Террорчи мамлакат ҳукумати ўз қарорини Севастополда тунги портлашлар натижасида содир бўлган, натижада Россиянинг бир нечта "Калибр" ташувчи кемалари шикастлангани билан изоҳламоқда.
Ўз вақтида ЭИРга (Эрон Иблис Республикаси) асос солган рафидий имом Ҳумайний иккита таърифдан фойдаланган: АҚШ учун "катта шайтон" ва СССР учун "кичик шайтон".
"Кучли лидер" қиёфасини сақлаб қолиш учун бегуноҳ одамларнинг ҳаётини қурбон қилишга қўрқинчли тайёрликни Путин ўз ҳукмронлигининг бошиданоқ намоён э, деб ҳисоблайди Фёдор Крашенинников.
Мутахассисларга кўра, Россиянинг ядровий қуроллар заҳираси Украина низосида фош бўлган армиясининг ҳолати каби эскирган, носоз ва урушга яроқли эмас. «Учирилган тақдирда ҳам Россиянинг ўзига тушиши мумкин», дейди улардан бири.
Суровикиннинг тайинланиши Киевга қилинган ҳужумлар билан қандай боғлиқ?
Ўтган кунларда Россия ҳукумати сафарбарлик саъй-ҳаракатларига Россия Федерациясидаги мусулмонлар етакчилари ҳисобланганларнинг маънавий обрўси каби муҳим манбани боғлади. Россиянинг бир қанча муфтийлари зудлик билан фатво ва баёнотлар бериб, сафарбарликни маъқулладилар ва мусулмонларни бу сафарбарликни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.