Албатта, нима учун у худосизлик уруғлари экилган ва имкон бўлган ҳар жойда Исломни йўқ қилишга уринган атеистик «совок»ни эмас, балки ҳеч бўлмагандан ўша йилларда коммунистик вабога қарши курашда кўплаб мусулмон давлатлари ва кучларини қўллаб-қувватлаган христиан Американи катта шайтон деб атаганлиги қизиқ. Лекин, биласизки, рафидийларнинг ўз мантиғи бор.
Бироқ, бу ҳикояда биз учун долзарб бўлган нарса шундаки, уларнинг қайси бири кичик, қайси бири катта эканлигини ажратиб ўтирмасдан, рафидийлар Эрони ва Путин Россияси ҳақида узоқ вақтдан бери икки хил шайтонча сифатда гапириш мумкин.
Бу биринчи марта Сурияда намойиш этилди, биринчи навбатда Эрон томонидан сафарбар қилинган шиа гуруҳлари сунний исёнчиларнинг зарбалари остида қулашга тайёр бўлган Асад режимини ушлаб қолишга ёрдам берди, кейин эса Россия аэрокосмик кучлари ва хусусий ҳарбий компаниялари унга ёрдамга келди. Энди эса Хомейнчи Эрон ўзининг учувчисиз учиш аппаратлари ва уларни бошқараётган ИИҚК инструкторлари билан Путиннинг қардош Россиясига Украинадаги уруш тўлқинини ўзгартириш, фуқаролик инфратузилмасини ишдан чиқариш ва ҳаво мудофаасини тўлдиришда ёрдам бермоқчи.
Теҳроннинг Украина билан уруш учун Россияга учувчисиз учиш аппаратлари етказиб беришни расман инкор қилишига қарамай, бу ҳақиқат кўплаб текширувлар билан аниқланган ва Эроннинг бу урушда иштирок этаётганини айтган ҳарбий разведка ва Украинанинг ўзи, шунингдек, унинг иттифоқчилари томонидан тасдиқланган, Аммо шуни таъкидлаш керакки, Хомейнчиларнинг ўзлари буни яширмайдилар ва уларни Украинага етказиб бериш фактини инкор этсада, улар аллақачон ўзларининг дронлари афзалликлари ва уларга бўлган талаб ортиб бораётгани билан мақтанаяптилар.
Айни пайтда, Эроннинг ўзида ҳам режимга қарши ҳаракат тўхтамаяпти, фақат вақтинча сусайиб, яна давом этяпти. Бу эса ислом либосига бурканган, лекин мусулмонларга қарши бўлган бидъатчи режимга қарши одамлар баъзан Исломдан жуда йироқ шиорлар билан чиқишларини ҳисобга олсак, бунга қандай муносабатда бўлиш масаласини кун тартибига қўяди. Хўш, келинг, буни муҳокама қилайлик.
Феминистик инқилобчиларнинг консерватив бидъатчиларга қаршилигида, битта «агар» дегани бўлмаганида, бетарафлик позициясини эгаллашлари мумкин эди. Яъни, бу режим ўз уйида ўтирмай, балки бошқа давлатларнинг ишларига фаол аралашиб, мусулмонларга қарши ва уларнинг душманлари томонида, яъни Путин Россияси томонида чиқяпти. Шу сабабдан ким бу режимга қарши чиқса ҳам, энди душманларимизни қўллаб-қувватлашни тўхтатиб, унинг қулашидан манфаатдормиз. Ҳаммаси оддий ва тушунарли.
Эроннинг келажагига келсак, бу у ердаги кучларнинг иши. Ва шу маънода бизни биринчи навбатда режим қулагандан сўнг тўлиқ мустақилликдан тортиб кенг мухториятга қадар ва суннийликка қарши сиёсат тўхтатилишигача бўлган оралиқда аҳволи яхшиланиши керак бўлган сунний халқлар ва жамоалар тақдири қизиқтириши керак. Иккинчидан (гарчи бу ерда кимгадир бошқача бўлса ҳам) Эрондаги туркий халқларининг тақдирини ёдда тутиш керак, гарчи улар рафидизмга эътиқод қилсалар ҳам, Туркия билан яқинлашган тақдирда унинг таъсиридан аста-секин қутулиш имкониятига эга бўладилар, Озарбайжонда қисман содир бўлаётганидек.
Дарвоқе, Озарбайжон ҳақида. Айнан шу кунларда Эрон Озарбайжон билан чегарасида таҳдидли ҳарбий манёврлар ўтказмоқда, экспертлар икки давлат ўртасида тўқнашув бўлиши мумкинлиги ҳақида кўпроқ гапирмоқда. Шундай экан, Эрон ўзининг агрессив, бузғунчи сиёсатини бир-икки жойда эмас, балки кўп жойларда: Сурия ва Ямандан тортиб, Украина ва Кавказгача давом этаётганини ва шу маънода у ҳақиқатан ҳам Худди шу сиёсатни олиб бораётган Путин Россиясининг шайтонвачча-биродари эканлигини тушуниш керак.
Исроилга келадиган бўлсак. У билан мусулмонларнинг ўз ҳисоб-китоблари бор, биринчи навбатда Қуддус ва Фаластин ҳақида. Аммо улар ҳақида гапирганда, Фаластин муаммосини ўнлаб йиллар давомида эксплуатация қилган хомейнистлар унинг ечимини бир қадам ҳам яқинлаштирмаганини унутмаслигимиз керак. «Ҳизбуллоҳ» тимсолида Ливанда ўз форпостини ташкил қилиш, Фаластиндаги айрим гуруҳлар орасида шиалар тарғиботи ва ниҳоят, сунний-мусулмонларни қонга ботирган Асаднинг одамхўр режимини сақлаб қолиш учун фойдаландилар
Шунинг учун, ҳеч нарсада, мутлақо ҳеч нарсада Эрон режимини мусулмонларнинг иттифоқчиси деб ҳисоблаш ва кўриб чиқиш мумкин эмас. Хомеинизм Карфагенини йўқ қилиш керак ва бунга ҳисса қўшадиган ҳамма нарсани олқишлаш керак.
Икки шайтон: «Эрон Карфагени» нима сабабдан қулаши керак
Ўз вақтида ЭИРга (Эрон Иблис Республикаси) асос солган рафидий имом Ҳумайний иккита таърифдан фойдаланган: АҚШ учун "катта шайтон" ва СССР учун "кичик шайтон".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси