close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
27.06.2024 06:03

Ота-оналарга фарзандини рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга юборишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

27.06.2024 05:49

Криштиану Роналду 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионатида Португалия терма жамоасининг Туркияга қарши ўйинида бирданига 4 та рекорд ўрнатди.

27.06.2024 05:39

АҚШ армиясининг истеъфодаги ходими, агар АҚШ қўллаб-қувватламаганида, Ғазо бўлгасида уруш бу куч билан давом этмаган бўларди деб айтди.

27.06.2024 05:31

Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган Халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда.

26.06.2024 22:31

Илмнинг коинот мавзуида еча олмаган икки муҳим саволи бор:
а) ўзгарувчан маконлар ва ўлчовлар;
б) коинотдаги магнит таранглиги.

26.06.2024 20:30

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг халифаликдан воз кечиши билан Муовия розияллоҳу анҳу халифалик бошқарувини қўлига олди. Ҳижрий 41/ми-лодий 661 йили унга байъат қилиниб, бу йил ислом тарихида “жамоат йили” деб номланди. Шундан сўнг низолашувчи икки томон ягона халифага рози бўлдилар. Албатта, бу ўринда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳасан розияллоҳу анҳу фазилати ҳақида айтган сўзлари ҳақ экани амалда намоён бўлди. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтган эдилар: “Мана бу ўғлим, саййиддир! Шоядки, Аллоҳ у ила мусулмонлардан икки тоифанинг орасини ислоҳ қилса”. (Бухорий ва Термизий ривоят қилишган).

26.06.2024 19:57

Абу Закариё Яҳё ибн Маъоз IX асрнинг буюк машойихларидан бўлиб, Балхда тақводор оилада дунёга келган.

26.06.2024 10:36

Кўп садақа қилиш инсон номаи аъмолидаги яхшиликлар захирасини орттириб, гуноҳларини ўчиради ва дўзах азобидан сақлайди. Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда ҳам садақа ва яхши ишларга сарф-харажат қилишнинг кўплаб фазилатлари ворид бўлган. Улар тўпланса, алоҳида бир китоб бўлади.

26.06.2024 10:26

Ҳабиб Аъжамий Шарқ тасаввуфининг буюк намояндаларидандир. Унинг риёзату мужоҳадаси бениҳоя, сидқ ва каромат соҳиби, сирлар маҳрами, қуббаи ибрат валийси бўлган. Басрада сарватманд оилада туғилган. Отасидан катта бойлик мерос қолгани учун ана шу маблағни одамларга қарзга бериб, фойда эвазига судхўрлик билан кун кечирган.

25.06.2024 00:32

Доғистонда йўқ қилинган террорчилардан бири Али Закаригаев “Справедливая Россия – патриоты – За правду” партиясининг Сергокалинский туманидаги бўлими раиси лавозимида ишлаган, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари.

24.06.2024 19:00

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг» (Оли Имрон сураси, 200-оят).

24.06.2024 18:54

Изоҳ: Бу бобда Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ фақат битта ҳадис келтирган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар. (Ўшанда) киши тонгда мўмин бўлиб, тунда кофир бўлади ва тунда мўмин бўлиб, тонгда кофир бўлади ҳамда дунёнинг арзимаган матосига динини сотади», дедилар».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase