close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шаръий руқия ва муолажа қилиш ҳақида

1. Шаръий руқия ҳақида

1. Шаръий руқия ҳақида
Исломнинг аввалида руқия қилишдан қайтарилган эди. Кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга рухсат бердилар.
1-ҳадис. Абдураҳмон ибни Асвад оталаридан ривоят қилади:
"У киши Оиша онамиздан заҳари бор нарсаларнинг азиятидан руқия қилиш ҳақида сўрадилар. Оиша онамиз "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барча зарари етадиган нарсалардан руқия қилишга рухсат берганлар", дедилар".
Ҳофиз ибни Ҳажар Оиша онамизнинг "рухсат берганлар" деган гапларидан бу иш олдин қайтарилган деганларига ишора бор деган.
2-ҳадис. Имрон ибни Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз тегишидан ва зараркунандаларнинг зараридангина руқия қилинади" дедилар". Бу ҳадиснинг маъноси шу икки нарсага руқия қилишгина манфаатли бўлади деганидир.
3-ҳадис. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз тегишидан, зараркунандалардан, кишининг биқинига чиқадиган намла касалли-гидан руқия қилишга рухсат бердилар".
Имом Нававий айтганлар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу рухсатлари фақат учта нарсага тегишли эмас. У зот шу уч нарсадан сўралганлари учун буларга изн берганлар. Агар булардан бошқасига руқия қилиш сўралганда ҳам изн берардилар.У зотнинг ўзлари бу уч нарсадан бошқасига ҳам руқия қилганлар.
4-ҳадис. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадй: "Тоғам чаён чақишидан руқия қилардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам руқйя қилишдан қайтардилар. Сўнг у киши Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, Эй Аллоҳнинг Расули, сиз руқия қилишдан қайтарибсиз, мен эса чаён чақишидан руқия қилардим деди. У киши қайси бирингиз биродарига ёрдам бера олса, ёрдам берсин” дедилар".
5-ҳадис. Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Ансорийлар жамоасида Амр ибн Ҳазм номли бир оила бор эди. Улар зараркунандалардан руқия қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам руқия қилишдан қайтарганларида, улар Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, "Эй Аллоҳнинг Расули, руқия қилишдан қайтарибсиз, биз зараркунандалардан руқия қилардик дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни менга кўрсатингларчи дедилар, улар руқия қиладиган нарсаларни кўрсатишди. Бундай нарсалар билан руқия қилишнинг зарари йўқ”, дедилар" .

Расулуллоҳнинг руқияга буюришлари ҳақида
1-ҳадис. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: у киши айтадилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга кўз тегишидан руқия қилиб юришимга буюрардилар".
2-ҳадис. Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умму Салама она-миз уйларидаги чўрини юзида сариқ доғни кўрганликлари учун унга кўз тегибди, унга руқия қилинглар", дедилар.
3-ҳадис. Жобир ибни Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазм оиласига зарар берадиган нарсалардан руқия қилишга рухсат бердилар".
Асмо бинти Умайсга "Нега мен биродаримнинг фарзандлари жисмлари ориқ, унга бир мусибат етган ҳолатда кўряпман”, дедилар. Асмо бинти Умайс: "Ҳа , уларга кўз тез тегяпти" деб жавоб берди. У зот "Уларни руқия қилгин”, дедилар. Сўнг мен руқия қиладиган нарсаларни кўрсатганимда, "Булар билан руқия қилавер", дедилар.

Шаръий руқиянинг шартлари
Ибн Таймия айтади: "Маъноси тушуниб бўлмайдиган ширк нарсалар билан руқия қилиш жоиз эмас. Чунки, бу ҳаромдир. Азайимхонларнинг барчаси ўқийдиган нарсасида ширк бор. Аллоҳ ва унинг Расули шариатга жорий қилган нарсалар билан шифо исташ ширк аҳли қиладиган барча ишлардан беҳожат қилади.
Шайх Шуайб Арноут айтади: "Шариатда руқия қилишга изн берилган руқиялар, паноҳ сўраб ўқиладиган ояти карималар, улуғлар ўқийдиган Аллоҳнинг исм сифатларидир. Азайимхон ва ундан бошқа жинни бўйсундиришни даво қилаётганлар, Аллоҳнинг зикри ва У зотнинг исмларига шайтонлар номини қўшиб, улардан ёрдам сўраб, паноҳ тилаш шариатда тамоман ман қилинган".
Имом Хаттобий айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари руқия қилиб, руқия ҳам қилинганлар. Руқия қилишга буюриб, унга ижозат берганлар".
Руқия Қуръон, Аллоҳнинг исми сифатлари билан бўлса, бундай руқия мубоҳ ё буюрилган бўлади. Мумкин бўлмаган руқиялар бу араб тилида бўлмаган нарсаларга нисбатан айтилади. Баъзида руқия ширк аралашган гап ва амаллар билан бўлади.
Номи маълум бўлмаган бирор нарса билан маъносини билса ҳам руқия қилиш, дуо қилиш мумкин бўлмайди. Чунки араб тилида бўлмаган нарсалар билан руқия қилиш макруҳ бўлади. Руқия қилиш араб тилини хатосиз ўқийдиган кишигагина рухсат берилади. Араб тилидан бошқа тилдаги нарсаларни руқияда ўқишни одат қилиш динда рухсат берилмайдиган ишлардандир.
Ибн Тийн айтади: "Жинни бўйсундиришни даво қилаётган ва азайимхонлар ўқийдиган руқиялардан қайтарилгандир. Чунки, улар ҳақ ва ботил аралашган шубҳали ишларни қилади. Аллоҳнинг зикри ва исми сифатларига шайтонлар номини аралаштириб, саркаш жинлардан ёрдам сўрашади".
Имом Суютий айтади: "Олимлар қуйидаги 3 шарт жамланганда руқия ўқиш жоиз бўлади дейдилар:
1) Аллоҳнинг каломи ё У зотнинг исми-сифатлари бўлиши;
2) араб тилида маъноси тушунарли бўлиши;
3) руқия ўзи таъсир қилмайди, балки Аллоҳнинг тақдири билан таъсир қилишига ишониш".
Имом Бағавий шундай дейди: "Ширк саркаш жинларнинг номлари эсланадиган ё араб тилида бўлмаган руқиялардан қайтарилган. Маъноси билинмайдиган нарсаларга сеҳр ёки куфр аралашган бўлиши мумкин. Қуръон, Аллоҳ азза ва жалланинг зикри билан бўлса, бундай руқияларни ўқиш жоиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига Фалақ ва Нос сураларини ўқиб, дам солардилар.
Фотиҳа сурасини ўқиб, чаён чаққан кишини яхши қилган кишига бу суранинг руқия оятларидан эканлигини қаердан билдингизлар, улушингиздан менга ҳам тақсимлаб беринглар дегандилар.

Касалга руқия қилишнинг яхшилиги ҳақида
1-ҳадис. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади. У киши айтадилар: "Биздан бирор-бир киши касалликдан шикоят қилсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларини қўйиб, сўнг: "Эй инсонлар Рабби ёмонликни кетказгин, шифо бергин, шифо бергувчи Ўзингсан, Сенинг шифоинг ҳақиқий шифодир, бирор касаллик қолдирмайдиган шифо бер” деб дуо қилардилар”.
2-ҳадис. Оиша розияллоҳу анҳодан: "Кишй бирор нарсадан, жароҳат ёки ярадан шикоят қилганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини қўйиб, деб туриб Суфён ибни Уяйна қўлларини ерга қўйдилар ва олиб, "бисмиллаҳи турбати арзина бирийқоти баъзина яшфий сақиймана биизни Раббина" дедилар.

Расулуллоҳнинг руқиялари ҳақида
1-ҳадис. Абдулазиз ибни Суҳайбдан ривоят қилинади: "Собит билан Анас ибни Моликнинг ҳузурларига кирдик, Собит: "Эй Абу Ҳамза, касал бўлиб қолдим", деди. Анас ибни Молик "Расулуллоҳнинг руқияларини ўқиб қўяйми?” дедилар. "Ҳа" деди. "Эй инсонлар Рабби Аллоҳим, ёмонликларни кетказувчи Эгам, шифо бер, шифо бергувчи Ўзингсан, Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир, бирор касаллик қолдирмайдиган шифо бер”, деб дуо қилдилар.
2-ҳадис. Усмон ибн Абул Ос Сақафийдан ривоят қилинади: "У киши жасадлардаги оғриқдан Расулуллоҳга шикоят қилдилар. Шунда У зот қўлингни оғриқ бўлаётган жойингга қўй ва уч марта "бисмиллаҳ" деб, етти марта "аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру" деб айт дедилар" (Маъноси: ‘Аллоҳдан, У зотнинг қудратидан эҳтиёт бўладиган барча нарсамдан паноҳ сўрайман").
3-ҳадис. Ибни Аббосдан ривоят қилган ҳадисда: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга "Уизукума бикалиматиллаҳи тааммати мин кулли шайтонин ва ҳамма ва мин кулли айнин ламма" деб дам солардилар ва бобонгиз (Иброҳим) Исмоил ва Исҳоқ ўғилларига буларни ўқиб дам солар эди, деб айтардилар.
4-ҳадис. Уббода ибни Сомитдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касал бўлганларида Жаброил алай-ҳиссалом келиб, "Бисмиллаҳи урқика мин кулли шайъин юъзика, мин ҳасади ҳасидин ва мин кулли айнин, Аллоҳу яшфика"ни ўқир эдилар.
5-ҳадис. Оиша онамиздан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагини ўқиб дам солардилар: "Эй инсонлар Рабби, ёмонликни кетказгин, шифо сенинг қўлингдадир, уни фақатгина Сен кеткиза оласан".
6-ҳадис. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:"Расулуллоҳалайҳиссаломҳузурларига бирор касал келса, унга қуйидаги дуони ўқиб қўяр эдилар: "Аллоҳим, ёмонликларни кетказувчи Эгам, шифо бер, шифо бергувчи Ўзингсан, Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир, бирор ка-саллик қолдирмайдиган шифо бер".
7-ҳадис. Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ ҳузурларига келиб, "касал бўлдингми" дердилар. "Аллоҳнинг номи ила сенга азият берадиган барча нарсадан дуо қиламан. Барча нафс, кўз ва ҳасадгўйнинг ёмонлигидан Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи ила сени дуо қиламан", деб айтар эдилар”.
8-ҳадис. Ибни Аббосдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси бир мусулмон касал биродарини зиёрат қилиб, унинг ҳузурида 7 марта: "асъалуллоҳал азийм, Раббил аршил азийм, ан яшфияка” (Буюк Аллоҳ арш соҳиби буюк Зотдан сенга шифо беришини сўрайман) деса, ё шифо топиб тузалиб кетади, ё вафот этади, дедилар".
9-ҳадис. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам киши бирор касални келиб кўрганда: Эй Аллоҳим, Сен учун душманни жароҳатлаган ёки Сен учун жаноза намозида ҳозир бўлган бу бандангга шифо бер, десин", дедилар”.

Фалақ ва нос сураларини руқия қилишда дам солишнинг жоизлиги
1-ҳадис. Оиша онамиздан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам руқия қилганларида дам солардилар".
2-ҳадис. Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Оиша розияллоҳу анҳо онамиз у кишига хабар беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касал бўлганларида Фалақ, Нос сураларини ўзларига ўқиб, дам солиб қўлларини суртардилар. У кишининг касаллари кучайганда, мен ўзлари дам солиб ўқиган Фалақ, Нос сураларини ўқиб, у кишига қўлимни суртиб чиқардим".
3-ҳадис. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаш учун тўшакларига ётганларида қўлларига Ихлос, Фалақ, Нас сураларини ўқиб, сўнг қўлларини жасадларини қаерига етса, суртиб чиқардилар. Касал бўлганларида, мен у кишига шундай қилишимни буюрардилар" .
4-ҳадис. Муфаззал ибни Фузоладан ривоят қилинади у киши Ақилдан ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имкониятлари етганча, бошларига, юзларига ва жасадларининг олд томонига суртардилар, буни уч марта такрорлардилар".
5-ҳадис. Абу Саиддан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир жамоа саҳобалари сафарга отландилар, араб қабилаларидан бирига яқин жойга жойлашдилар, саҳобалар араб қабиласидан ўзларини меҳмон қилишларини сўрашди. Улар зиёфат беришдан бош тортдилар. Шу пайт ўша маҳалланинг бошлиғини чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўришди. Ҳеч нарса наф бермади. Шунда улардан баъзилари:
- Ана у келган гуруҳнинг олдига борсангиз, эҳтимол, уларнинг бирортасидан бирор нарса чиқар, - деди. Уларнинг олдиларига бориб:
- Бошлиғимизни чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўрдик. Ҳеч нарса фойда бермади. Сизларнинг бирортангизда бир нарса борми? - дедилар.
- Бор, Аллоҳ қасамки, мен дам соламан. Лекин сизлардан бизни зиёфат қилишингизни сўрасак, зиёфат қилмадингиз. Бизга бир ҳақ тайин қилмагунингизча дам солмайман, - деди қавмдан бир киши.
Бир қанча қўйга келишишди. У бориб "Алҳамдулиллаҳи Раббил аламин"ни ўқиб, дам сола бошлади. Шунда у (бемор) худди боғлови ечилгандек ҳолатга тушди-да, ҳеч нарса кўрмагандек юриб кетди. Улар ўзаро келишилган нарсани беришди. Шунда баъзилари уни тақсимланглар дейишди. Аммо дам солган киши: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб бўлган нарсани айтмагунингизча ҳеч нарса қилмай туринглар, кўрайлик-чи, бизларни нимага амр қилар эканлар", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида ўша ҳолатни зикр қилдилар. Шунда у зот: "Унинг дам эканлигини сенга ким билдирди. Тўғри қилибсизлар. Тақсимлаб олаверинглар. Менга ҳам бир улуш беринглар", дедилар".

Ўйлаб топилган афсун ва ширк руқиялардан қайтарилгани ҳақида
Азайимхон, дажжолсифат фолбинлар ўқийдиган руқиялар ҳаромдир. Чунки, улар араб тилида эмас, маъносини тушуниб бўлмайдиган нарсалардир. Бундай нарсалар билан жину шайтонлар бўйсундирилади. Маъноси билинмайдиган номаълум исмлар ёки араб тилида бўлмаган, моҳияти аниқ бўлмаган лафзлар ўқишади, баъзида бундай ишларга сеҳр ҳам, куфр ҳам аралашади. Руқия қилиш борасида фақат Аллоҳнинг каломи, Унинг исм-сифатлари, саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган руқияларни ўқиш жоиз.
1-ҳадис. Авф ибн Молик Ашжаъийдан ривоят қилинади, У: "Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилиятда биз мана бу нарсалар билан руқия қилардик, сиз буларга нима дейсиз?" деди. У зот: "Руқия қиладиган нарсаларингизни менга кўрсатинглар, ширк қилинмайдиган руқияларни зарари йўқ”, - дедилар.
2-ҳадис. Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳунинг хотини Зайнаб Абдуллоҳ ибни Масъуддан ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: "Жиндан паноҳ сўраб ўқиладиган руқиялар, кўз тегмаслиги учун болалар бўйнига осиладиган туморлар, хотинни эрига яхши кўрсатадиган сеҳрлар ширкдир".
Зайнаб Абдуллоҳга нега бундай деяпсиз? Авваллари кўзим тегарди, сўнг фалончи яҳудийни олдига қатнардим, у менга дам соларди, кейин тинчланиб қолардим. Абдуллоҳ: Буларнинг ҳаммаси яҳудийнинг қўлидаги унга итоат қиладиган жинларнинг иши бўлган. У руқияларни ўқиганда улар тийилишган. Ваҳоланки, сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган қуйидаги дуони айтишинг кифоя қилади: "Аллоҳим, ёмонликларни кетказувчи Эгам, шифо бер, шифо бергувчи Ўзингсан, Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир, бирор касаллик қолдирмайдиган шифо бер”.

Таваккал қилиб руқия ўқишни тарк қилиш ҳақида
1-ҳадис. Ибни Муғийрадан, у отасидан, отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ким қиздирилган темир билан терисини куйдирса (тузалиши учун) ёки руқия ўқишни бировдан талаб қилса, таваккалдан халос бўлибди (яхши иш қилмаган бўлади)".
2-ҳадис. Ибни Аббосдан у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Менга олдинги умматлар кўрсатилди, бир пайғамбар ўзи билан бир жамоани, бошқаси ўзи билан бир гуруҳни, яна бошқаси 10 тача одам, яна бири 5 тача, яна бири ёлғиз ўзи юриб борарди. Қарасам, катта бир жамоага кўзим тушди.
- Эй Жаброил, бу менинг умматимми? - деб сўрадим?
- Сиз уфққа кўзингиз илғаган жойгача назар солинг!
Қарасам, ундан катта жамоага кўзим тушди.
- Булар сизнинг умматингиздир. Уларнинг олдида келаётган мана бу 70 минг киши, ҳисоб-китоб ҳам қилинмайди, уларга азоб ҳам берилмайди.
- Нима учун? - деб сўрадим?
- Чунки улар қиздирилган темирни жасадларига босмайдиган, руқия қилинг деб айтмайдиган, шумланмайдиган, Раббиларига таваккал қилган кишилардир, - деб жавоб берди.
Шунда Уккоша ибни Муҳшон ўринларидан туриб, Аллоҳга дуо қилинг мени улардан қилсин деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Аллоҳим, буни улардан қилгин", дедилар. Сўнг яна бир киши ўрнидан туриб: "Аллоҳга дуо қилинг, мени ҳам улардан қилсин", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу ишда Уккоша сендан ўзди", дедилар.

Абу Убайда Моҳир июн Солиҳ Оли Муборакнинг
"Сеҳр, хасад ва иблис таъсирларидан сақланиш йўллари" китобидан (Фатҳул мўғийс)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase