Ёш француз футболчиси "Аллоҳ Акбар"ёзуви бўлган футболка учун четлаштирилди
Умидли ёш француз-жазоирлик футболчи Энцо Стернал диний сабабларга кўра Франция ёшлар терма жамоасидан четлаштирилди. Хабар қилинишича, Франция футбол федерацияси расмийларига голни нишонлаш пайтида футболчи футболка остида "Аллоҳ Акбар" ёзувини очиб кўрсатгани ёқмаган. Воқеа апрель ойида, у нуфузли Монтегю турниридаги ўйинда голдан хурсанд бўлганида содир бўлган.
Француз мусулмонлари тобора кўпроқ масжидларга ташриф буюрмоқда ва ҳижобни қўллаб-қувватламоқда
Францияда ислом ўсмоқда ва тобора кўплаб француз мусулмонлари ўз динини давлат институтларидан муҳимроқ деб ҳисобламоқда, бу эса ижтимоий, маданий ва сиёсий характердаги муаммоларни юзага келтиради. Жан-Жорес фонди ва «Le Point» ҳафталик журнали номидан Жером Фурке томонидан ўтказилган социологик тадқиқотга мувофиқ, 25 ёшдан 50 ёшгача бўлган француз мусулмонларнинг 68% дан 74%гача бўлган қисми давлат мактабларида исломий ҳижоб ва «бошқа диний белгилар»ни тақиқлайдиган қонунга қарши.
Француз ёзувчиси учун исламофобия қимматга тушди
Ўзининг исламофоб қарашлари билан машҳур бўлган француз ёзувчиси Эрик Земмур мусулмонларга нафрат уйғотганлиги учун суд томонидан уч минг евро жаримага тортилди. Француз ОАВ хабар беришича, суд Земмурни уч йил олдин телевидение орқали чиқиш вақти мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган фикрлари учун уч минг евро жаримага тортди.
Ҳижобли француз талабаси ички ишлар вазирига жавоб қайтарди
Вазирлар томонидан сиёсий манфаат учун рўмол ўрашда айбланган франциялик талабалар иттифоқи етакчиси уларнинг даъволарини пучга чиқарди.