Истанбулда ЛГБТга қарши катта митинг бўлиб ўтди
Якшанба куни юзлаб намойишчилар бир неча йил аввал Европанинг энг йирик гей парадларига мезбонлик қилган Истанбулда ЛГБТга қарши марш учун тўпланишди. Ҳозирда ЛГБТ тарафдорлари намойишлари йиллар давомида тақиқланган.
Қозоғистон пойтахтида Украинадаги урушга қарши митинг ўтказишга рухсат берилди
Қозоғистон пойтахти маъмурияти 25 июн куни цирк олдидаги майдонда Украинани қўллаб-қувватловчи митинг ўтказишга рози бўлди, деб хабар бермоқда "Радио Азаттык".
Қодиров ва Янгулбаевлар оиласи ўртасидаги конфликт
Грознийда бўлиб ўтган митингда Янгулбаевлар оиласи аъзоларининг портретлари ёқиб юборилди, митинг гўёки рухсатсиз бўлган ва 400 минг киши (шу жумладан Қодировнинг тарафдорлари) тўпланганмиш
Атирауда митинг қатнашчилари қуршовни ёриб ўтди ва майдонларга тўпланиб, йўлларни тўсиб қўймоқда
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида норозилик намойиши қатнашчилари хавфсизлик кучлари қуршовини ёриб ўтди ва шаҳар майдонларига тўпланмоқда, хабар қилади КазТАГ.
Полициячи кекса кишини калтаклаганидан кейин доғистонликлар митингга тўпландилар
Бугун Доғистоннинг Манас қишлоғида мингга яқин одам кекса одамга қарши куч ишлатган полициячини ишдан бўшатиш талаби билан тўпланди. "Кавказ" федерал магистралида ўз-ўзидан юзага келган митинг бўлиб ўтди. Тармоқда икки эркакнинг қўпол равишда ҳибсга олингани ҳақидаги видео тарқалгандан сўнг, намойишчилар тўплана бошладилар.
Қозоғистоннинг Жанаозен шаҳрида Хитойга қарши митинг бўлиб ўтди
9 сентябрь куни Қозоғистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Жанаозен шаҳрининг ўнлаб аҳолиси қозоқ-хитой лойиҳалари ва "Хитойнинг кенгайиши" га қарши норозилик билдирган ҳолда шаҳар ҳокимлиги олдидаги марказий майдонга чиқишди.
Нашрнинг хабар беришича, ишчилар иш топишдаги қийинчиликлар ва янги иш жойларида маошларнинг камлигидан шикоят қилишган. Улар пойтахтдан "ҳукуматдан кимдир келиб, ушбу масала бўйича ойдинлик киритиши"ни талаб қилдилар.
Қозонда Хитойдаги мусулмон камчиликларни ҳимоя қилиш учун митинг бекор қилинди
Бир ҳафта олдин ОАВда Қозон ҳукумати коммунистик Хитой ҳукумати томонидан мусулмон ва туркий камчилик миллатларга жабр-зулм кўрсатишга қарши норозилик акцияси ўтказиш ҳақида келишиб олингани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақида «Азатлык» татар ёшлари Иттифоқи етакчиси Наиль Набиуллин хабар берганди. Акция, гарчи ташкилотчилар бошқа майдонларни ҳам сўраган бўлсада, 22 декабрь куни Тинчурин хиёбонида бўлиб ўтиши лозим эди.